Sayt test rejimida ishlamoqda

Турамуратов Илхомбай Бекчановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида камёб ер элементлари маъданлашувини башоротлаш ва қидирув мезонлари. Минерал хомашё базасини ривожланитиришнинг янги стратегияси», 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/GM88. 
Илмий раҳбар: Халилов Акмал Абдужалилович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДМ. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Карабаев Маматхан Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Холиков Азимжон Бобомурадович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: камёб ер элементлари конларини башорат қилиш, қидириш мезонларини ва минерал хомашё базасини ривожлантириш бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон миқиёсида қиёсий-солиштирма таҳлил асосида камёб ер элементлари минераллашувини аниқлаш учун истиқболли асосий маъданли ҳосилалар тўлароқ аниқланган;
турли хилдаги геологик формацияларда камёб ер элементлари минераллашувини аниқлаш учун қидирув белгилари ва мезонлар тўплами ишлаб чиқилган;
камёб ер элементлари минерал-хом ашё базасини ривожлантириш бўйича янги стратегияни шакллантириш учун услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган;
камёб ер элементлари конларини қидириш учун истиқболли геологик позициялар бошорот қилинган харитаси ва камёб ер элементлари конларини топиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини геология қидирув ишлари дастури тузилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
REE конларини қидириш ва башорат қилиш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистонда камёб ер элементлари конларини қидириш ва башорат қилиш мезонларини мажмуаси ва «Геологик позицияларнинг жойлашуви харитаси» «Уранредметгеология» АЖда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 02/11-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги (Келинчек-Ташсой, Чоркесар, Декан-Нурата, Гатча, Алтинтау ва бошқалар) истиқболли ҳудудларда тематик ва босқичли геологик қидирув ишларини асослашга имкон берган; 
камёб ер элементларига истиқболли янги позициялар ажратиш бўйича тадқиқотлар дастури Давлат геология қўмитасининг геология-қидирув ишлари дастурини шакллантиришда жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 02/11-сон маълумотномаси). Натижада, 2025 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли геология-қидирув ишлари дастурига киритиш имконини берган;
минерал-хом ашё базасини шакллантиришнинг янги стратегияси «Уранредметгеология» АЖ объектларида олиб борилаётган геология-қидирув ишларига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 02/11-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг Қизилқум (Учкудук уч.) ва Нурота (Устук-Фазильман уч.) ҳудудларидаги камёб ер элементлари ва уран-камёб ер элементлари туридаги истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини давом эттиришни асослаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish