Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманов Шерзод Сафаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Псевдотирқиш ходисалари ва юқори ҳароратли купратли ўта ўтказгичлардагипсевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳароратига изотоп эффектларининг таъсир қилиш моделларини ишлаб чиқиш», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM140.
Илмий раҳбар: Оксенгендлер Борис Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Хидиров Ирсали, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори ҳароратли ўтаўтказгич купратларда псевдотирқиш хосил бўлишининг микроскопик моделларини ишлаб чиқиш ва БКШ-симон псевдотирқишнинг пайдо бўлиш хароратига янги изотоп эффектларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кам легирланган, оптимал легирланган ва ўта легирланган LSCO ва Bi-2212 купратлардаги псевдотирқиш ҳодисасини ушбу ғайриоддий юқори ҳароратли ўтаўтказгич материалларнинг Tcдан юқорида катта поляронлар ҳамда катта поляронларнинг БКШ-симон прекурсив жуфтлашиш моделлари доирасида келиб чиқишининг миқдорий концепцияси ишлаб чиқилган;
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан LSCO ва Bi-2212 купратларининг уйғониш спектрларид аΔр полярон псевдотирқиш кучли электрон-фонон ўзаро таъсир ва оралиқ легирлаш даражаларида ҳосил бўлиши ва катта поляронларнинг диссоцияланиш Трҳароратидан пастда пайдо бўлиши кўрсатилган;
кам легирланган, оптимал легирланган ва ўта легирланган LSCO ва Bi-2212 купратларнинг Tc дан юқорида (яъни нормал холатда) уйғониш спектрларида катта поляронлар жуфтлашиши натижасида БКШ-симон Δ* псевдотирқиш ҳосил бўлиши аниқланган;
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан LSCO ва Bi-2212 купратларининг нормал холатидаги характерли фазавий диаграммаси олинган ва  Tc дан юқорида Тр ва Т* бўлган икки хил характерли ҳароратнинг мавжудлиги кўрсатилган;
катта ва кичик Ферми юзаларга эга бўлган юқори ҳароратли ўта ўтказувчанкупратларнинг БКШ-симон псевдотирқиш ҳосил бўлиш Т* ҳарорати учун ҳамда БКШ-симон псевдотирқиш ҳосил бўлиш Т* ҳароратидаги изотоп эффект учун янги аналитик ифодалар олинган;
юқори ҳароратли ўтаўтказгич купратларда α_(T^*)^Oкислород ва α_(T^*)^Cu мис изотоп эффект коэффициентларининг Т* ҳароратидаги изотопик таъсир коэффициентларининг хисоблаш учун янги аналитик ифодаси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори ҳароратли ўта ўтказгич купратларда псевдотирқиш ходисалари ва ушбу псевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳароратидаги изотоп эффектларини назарий изланишлар асосида олинган  натижалар асосида:
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан LSCO ва Bi-2212 купратларда псевдотирқиш ҳодисалари ва псевдотирқиш пайдо бўлиш ҳароратига изотоп эффектларининг таъсирини ривожлантирилган миқдорий концепцияси, шунингдек ҳисоблаш учун олинган аналитик ифодалар “Полимер матрицасига микро ўлчамдаги минерал йиғувчи моддалар киритилганда полимер композит материалларнинг физик-кимёвий хусусиятларининг яхшиланиши” (2013-2017) мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (К. Жубанов номидаги Оқтобе давлат университетининг (Қозоғистон) 2019 йил 4 мартдаги 21-13/753-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ушбу материалларнинг псевдотирқиш ҳусусиятларини тушунтиришга имкон берган;
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда псевдотирқишларнинг ҳосил бўлиши ва ушбу материалларда псевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳароратига янги изотоп эффектлари бўйича олинган натижалар, ҳамда уларни ўрганишдаги олинган аналитик ифодалар хорижий тадқиқотчилар томонидан (International Journal of Modern Physics B, 2019; International Journal of Modern Physics B,Vol. 32, 2018; International Journal of Modern Physics B,Vol. 30, 2016; International Journal of Modern Physics B,Vol. 29, 2015) турли хил юқори ҳароратли ўта ўтказувчан материалларида псевдотирқишнинг пайдо бўлиши ва псевдотирқишнинг ҳосил бўлиш ҳароратига изотоп таъсирини аниқлашда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish