Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирходжаев Аъзам Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўчкилардан эрта огоҳлантиришда замонавий бошқарув тизимлар ва мониторинг технологиялари», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/GM17. 
Илмий раҳбар: Бакиев Саиднасим Алимович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДМ. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/05.06.2020.Т.03.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Минченко Вячеслав Дмитриевич, геология-минералогия фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавфли геологик жараёнлар мавжуд ҳудудларида замонавий мониторинг технологиялари ва бошқарув услублари орқали назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчкилар ва уларни келтириб чиқарувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни интерактив таҳлил қилиш имконини берувчи эҳтимоллик ёндашуви асосланган;  
хавфли геологик жараёнларни таҳлил қилиш тамойиллари ва услублари тўлиқ тавсифланиб такомиллаштирилган;
йирик кўчки намоёнларини тасвирлаш имконини берувчи объект таҳлилига йўналтирилган концептуал модел асосланган;
тўпланган маълумотларни ягона концептуал асосга бирлаштириш билан кўчкилар ва атроф-муҳит омилларининг ягона базаси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўчкилардан эрта огоҳлантиришда замонавий бошқарув тизимлари ва технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кўчкиларни аниқлаш бўйича частоталар нисбати услубияти «Давлат кузатиш хизмати» ДМнинг мухандислик-геологик тадқиқотларига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 27 августдаги 04/08-сон маълумотномаси). Натижада, йирик кўчкилар ҳавфини баҳолашга ҳизмат қилган; 
частоталар нисбати бўйича эхтимоллик модели «Давлат кузатиш хизмати» ДМнинг мониторинг объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 27 августдаги 04/08-сон маълумотномаси). Натижада, кўчкилар ва уларнинг сабабчи омиллари ўртасидаги интерактив боғлиқликларни аниқлаш имконини берган;
кўчкилар эҳтимоли юқори ҳудудлар хариталарини тузишнинг такомиллаштирилган услубияти «Давлат кузатиш хизмати» ДМнинг фаолиятига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 27 августдаги 04/08-сон маълумотномаси). Натижада, частота модели аниқлигини тасдиқлашга ҳамда Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда қўчки эҳтимоли зоналарини самарали ажратишга асос бўлиб хизмат қилган;
кўчкиларни аниқлашда частоталар нисбати услубияти ва модели Корея геология фанлари ва минерал ресурслар институтида инженер геологик тадқиқотлар маълумотларини тахлил қилишда фойдаланилган (КИГАМ институтининг 2020 йил 20 июлдаги 314-82-02238-сон маълумотномаси). Натижада, йирик кўчкилар ва уларга таъсир этувчи асосий омиллари ўртасидаги фазовий муносабатларини ишончли ва сифатли таҳлил қилиш, кўчкилар зонасини интерактив хариталаштириш ҳамда қўчкилар эҳтимоли юқори нуқталарини ажратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish