Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Жамилахон Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқ эртакчилиги ва эртак нашрларининг қиёсий тадқиқи”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil469.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.30.08.2018.Fil46.02.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Салима Райимжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Тилавов Абдимурод Холмуродович, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек эртаклари, эртакчилик, эртак айтиш тартиби, профессионал эртакчилар, эртакчилик мактаблари, эртак ижросида бадиҳагўйликнинг ўрни, ижрочи ва тингловчилар муносабатининг эртакчилик анъаналари жараёнидаги ўрни ва эртак ёзиб олиниши ҳамда эртак  нашрлари билан боғлиқ масалаларни илмий тадқиқ қилишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фольклоршунослигида эртакчилик анъаналарини тизимли ўрганиш асосида эртакчилик мактаблари ҳудудлар, етакчи вакиллар, ижро, репертуар ва мавзулар қамровида тасниф этилган ҳамда эртакчилик анъаналарида сўзнинг магик кучига ишонч ва табуга амал қилинганлиги аниқланган;
эртакчилик анъаналарининг шаклланиш жараёни ва тадрижий ривожи “эртак + эртакчи + эртакчилик = фольклор тармоғи”дан иборатлиги исботланган;
эртакчилик анъанасини давом эттирувчи муҳим субъект – эртакчи шахси, эртакчилар бадиий репертуарининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг роли, эртакчилар типлари аниқланган;
ўзбек халқ профессионал эртакчилари ҳаёти ва ижоди, эртак ижросидаги актёрлик маҳорати ва бадиҳагўйлиги масалалари ёритиш асосида эртакчилик анъаналарига ҳудудий-географик муҳит ўз таъсири ўтказганлиги исботланган ҳамда Ўзбекистоннинг турли минтақаларида эртакчилик мактаблари шаклланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқ эртакчилиги анъаналари ва эртак нашрларининг қиёсий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
эртакчилик анъаналари ҳамда ижодкор эртакчилар бадиий маҳоратига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-76-сонли “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги №3/1255-2458-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлиги таркибидаги ўзбек халқ сеҳрли эртакларидан тузилган “Сув қизи” номли 17-жилд ҳамда таниқли ўзбек эртакчилари Абдуғафур Шукуров ҳамда Ҳазратқул Худойбердиевлардан ёзиб олинган эртаклар асосида тайёрланган “Тирноғи тилла қиз” (18-жилд) номли жилдларга доир илмий изоҳлар тайёрлаш, хусусан, эртакчилар ҳақидаги биографик маълумотлар, уларнинг репертуаридаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ижрочилик маҳоратига доир таҳлилий материалларни такомиллаштиришга эришилган;
профессионал эртакчилар репертуарини шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар, илк эртак нашрларини чоп этилиш тарихига доир илмий хулосалардан “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятини ривожлантириш, ўзаро таржимачиликни кенг йўлга қўйиш доирасида “Она юртим – Қирғизистон, Ўш” китобини нашрга тайёрлаб чоп этиш, Тошкент, Бишкек, Ўш шаҳарларида тақдимотларини ўтказиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг 2020 йил 17 сентябрдаги 60-01/108-сонли маълумотномаси). Натижада қадимда эртакчилик анъаналарининг шаклланишида географик ҳудуднинг ўрни кўрсатиб берилган;
ўзбек халқ эртакчилиги ва професссионал эртакчилар репертуарини кенг омма орасида тарғиб қилишда тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Боқий Наврўз” ва “Халқ достонлари” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 9 сентябридаги 01-16/86-сон маълумотномаси). Натижада халқ эртаклари ва эртакчиларни таълим-тарбиядаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish