Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Асомиддин Курбонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда талаба-ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal150.
Илмий раҳбар: Абилов Ўрaл Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович сиёсий фанлар доктори, профессор; Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжоновна фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон талаба-ёшлари дунёқарашининг хавфсизлигини таъминлаш, улар фаолиятида билим ва амалиёт уйғунлигига эришишда ахборот технологияларидан оқилона фойдаланишнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларнинг online ва offline таълим олиш жараёнида мустақил фикрлаши, касбий фаолиятида эгаллаган билимларидан мақсадли фойдаланиши учун ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг зарурати асосланган;
миллий ва халқаро ахборот макони хавфсизлиги мутаносиблигининг таъминланиши талаба-ёшларнинг турли танловларда ўзаро мулоқот эркинлигига эришиш омили эканлиги очиб берилган;
талаба-ёшларнинг хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилаётган имтиёзлар улар дунёқарашида мулк эгаси бўлиш туйғусининг шакллантириш ва хавфсиз ахборот маконида мустақил фаолият олиб бориш имконияти эканлиги исботланган;
талаба-ёшларнинг стартап лойиҳаларида иштироки ижтимоий жараёнларга нисбатан даҳлдорлик туйғуси ва кибербуллингга (интернет орқали қўрқитиш) қарши мафкуравий иммунитет сифатида амал қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда талаба-ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
талаба-ёшларнинг online ва offline таълим олиш жараёнида, мустақил фикрлаши, касбий фаолиятида эгаллаган билимларидан мақсадли фойдаланиши учун ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг заруратига оид амалий тавсиялардан «Талаба-ёшларнинг онгига қаратилган ахборот хуружларининг олдини олиш, уларда маълумотлар, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан ўринли фойдаланиш маданиятини шакллантириш» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2892-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари талаба-ёшлар дунёқарашининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид маъруза ва семинар машғулотларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
миллий ва халқаро ахборот маконининг хавфсизлигини таъминлаш талаба-ёшларнинг турли танловларда ўзаро мулоқот эркинлигига эришиш омили эканлигига доир таклифлардан «Ёшларни ғоявий таҳдид таъсирларидан ҳимоя қилишнинг амалий методик жиҳатлари» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 8-7-8/836-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг мустақил таълим олиш ва фикрлаш, профессионал фаолиятида қатъий қарорлар қабул қилиш, сиёсий ҳушёрлик ва ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилган. 
талаба-ёшларнинг хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилаётган имтиёзлар улар дунёқарашида мулк эгаси бўлиш туйғусининг шакллантириш ва хавфсиз ахборот маконида мустақил фаолият олиб бориш имконияти эканлигига оид тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг «Ёшлар келажак бунёдкори» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 15 июлдаги 04-13/3266-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ёшларнинг хусусий тадбиркорлик субъектлари сифатида бизнес режалар ишлаб чиқиши, хавфсиз ахборот маконида янги билим, кўникмалардан фойдаланишига ва мулкдор туйғусининг шаклланишига хизмат қилган.
талаба-ёшларнинг стартап лойиҳаларида иштироки ижтимоий жараёнларга нисбатан даҳлдорлик туйғуси ва кибербуллингга (интернет орқали қўрқитиш) қарши мафкуравий иммунитет сифатида амал қилишига доир хулосалардан ПЗ-20170930369 рақамли амалий лойиҳада фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 11 июлдаги 02/09-948-19-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг дунёқарашини ахборот манипуляцияларидан ҳимоя қилиш, уларда танқидий тафаккурни шакллантиришга йўналтирилган мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish