Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Юнус Ортиқовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ахлоқий масалалари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal378.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Негматова Шахзода Шуҳратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Исроилов Бектош Эркинович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ахлоқий масалаларига янгича ёндашув асосида унга таъсир кўрсатувчи омилларини аниқлаш ва уни юксалтириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ахлоқий асосларига таъсир кўрсатувчи миллий маданият ва миллий менталитетнинг социоструктуравий детерминантлари (ижтимоий муҳит, оила, маҳалла, жамият)нинг ўзгарувчанлиги назарий жиҳатдан асосланган; 
ёшларда бағрикенглик маданиятининг шаклланишига таъсир қилувчи салбий (интолерантлик, оммавий маданият, ижтимоий тармоқлар, ақидапарастлик) ва ижобий (демократия, миллий қадриятлар, ахлоқий нормалар) омиллар бағрикенгликнинг барқарорлаштирувчи (ижтимоий ривожланиш, ўзаро таъсир, инсонпарварлик)  ҳамда беқарорлаштирувчи (зўравонлик, муросасизлик, тажовуз) функциялари билан боғлиқлиги креативлик тамойили асосида аниқланган;
бағрикенглик маданиятининг ахлоқий характери мулoқoтгa aсoслaнгaн бaғрикенглик мaдaниятининг замoнавий мoдели (диалог, ҳамкорлик, муроса) билан диалектик алоқадорликда ривожланиши қиёсий таҳлил воситасида далилланган;
глобаллашув жараёнида ижтимоий муносабатлар барқарорлашувига ва  ёшларда бағрикенглик маданиятини юксалишига таъсир кўрсатувчи инсонпарварлик, адолат, ҳамкорлик сингари маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўзига хос хусусияти мантиқий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижасида Ўзбекистон ёшларида бағрикенглик маданиятининг ривожланиш жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ёшларда бағрикенглик маданияти шаклланишининг ахлоқий асослари назарий жиҳатдан асосланганлигига доир таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Миллий ғояда миллий ва диний бағрикенглик тамойиллари” деб номланувчи боби ҳамда “Оммавий маданият”нинг миллий ғояга зидлиги, унинг олдини олиш шарт-шароитлари, омиллари” деб номланувчи бобларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги №89-03-823-сон маълумотномаси). Натижада, “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
ёшларда бағрикенглик маданиятининг шаклланишига таъсир қилувчи салбий омиллар (оммавий маданият, ижтимоий тармоқлар, ақидапарастлик ва глобаллашувнинг салбий оқибатлари) ва ижобий омиллар (таълим тизими, миллий қадриятлар, ахлоқий нормалар) аниқланганлигига доир таклиф ва хулосаларидан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” мавзусидаги 46-11/50 рақамли амалий грант лойиҳасининг “Ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни тизимли таҳлил этиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш” деб номланган 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2020 йил 7 февралдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг бағрикенглик маданиятини ривожлантиришда устувор аҳамият бериш керак бўлган вазифаларни аниқлаштириб олишга хизмат қилган;
ёшларда бағрикенглик маданиятининг ахлоқий характери очиб берилганлигига оид таклиф – тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан шаҳар ва туманларда 2020 йилда ўтказилган “Ватанни асраб-авайлаш” ва “Буюк аждодларимиз меросини ўрганиш” ойлиги деб номланган тадбирлар сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Кенгашининг 2020 йил 21 февралдаги 14-13/735-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, бағрикенгликка бўлган инновацион тафаккур ва ахлоқий онгни оширишга хизмат қилган;
ёшлар бағрикенглик маданиятининг ўзига хос спецификаси ва унинг шаклланишида глобаллашув жараёнларининг таъсири бўйича назарий-амалий таклиф ва тавсияларидан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2020 йилда ўтказилган “Маҳаллада тадбиркорлик куни”, “Ёшлар ўртасидаги тарбиянинг муаммо ва ечимлари” деб номланган тадбирлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2020 йил 21 февралдаги 02-03/112-сон маълумотномаси). Бу эса, жамиятда ёшларда бағрикенглик, ундаги соғлом маънавий олам юксак ахлоқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришдаги таклиф ва тавсиялари маҳаллалар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish