Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Лочин Эркиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal300.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, доцент, Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида ёшлар ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг ривожланиш тенденцияларини очиб бериш, муаммоларини аниқлаш ва истиқболдаги механизмларини кўрсатиб беришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқий-сиёсий маданият тушунчасининг ижтимоий-коммуникатив характери (вазиятни етарли даражада таҳлил ва талқин қилиш, билим ресурсларини баҳолаш, ҳуқуқий-сиёсий мулоқот) жамият тараққиёт даражасини белгиловчи муҳим омиллар эканлиги мантиқий жиҳатдан асосланган;
ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий маданияти даражасига таъсир қилувчи салбий омиллар (менталитетимиздаги қусурлар, сиёсий бефарқлик, ақидапарастлик, коррупция, уруғ-аймоқчилик ва маҳаллийчилик, глобаллашувнинг салбий оқибатлари) ва ижобий омиллар (таълим тизими, ижтимоий тармоқлар, ахлоқий нормалар)нинг классификацияси ахлоқий категориялар контекстида аниқлаштирилган;
ёшлар ҳуқуқий-сиёсий маданиятининг ўзига хос хусусиятлари (ҳуқуқий-сиёсий дахлдорлик, фаоллик) шаклланиши ва ривожланишида трансформацион жараёнлар (медиа тизим, ҳуқуқий-сиёсий тарғибот)ни уйғунлигини таъминлаш зарурлиги бирламчи омил эканлиги социометрик усули воситасида далилланган;
Ўзбекистон ёшларида ҳуқуқий-сиёсий маданиятни шакллантиришнинг ижтимоий бошқарув механизмлари (ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, ҳуқуқий ва сиёсий таълимга креатив ёндашув)ни такомиллаштириш зарурияти фалсафанинг сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса категориялари воситасида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижасида ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифлар асосида:
ҳуқуқий-сиёсий маданият тушунчасининг замонавий мазмуни очиб берилиб, муаллифлик таърифи, ҳамда ҳуқуқий-сиёсий маданиятнинг ижтимоий коммуникатив характери асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг “Миллий ўзликни англаш ва миллий ғурурни ўсиши демократик ўзгаришларнинг қонуний оқибати” деб номланувчи бобининг “Миллий маданият ва миллий ўзликни англашнинг ўзаро алоқадорлиги” деб номланувчи ҳамда “Миллатни глобаллашув тажовузидан ҳимоя қилишнинг назарий-ғоявий асослари” номли бобининг “Глобаллашувнинг миллий ривожланишига ўтказаётган таъсири ва унинг оқибатлари” номли мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 январдаги 89-04-209-сон маълумотномаси). Бу эса ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни янада ривожлантиришга хизмат қилган.
ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига таъсир қилувчи салбий омиллар (менталитетимиздаги қусурлар, ақидапарастлик, коррупция, уруғ-аймоқчилик ва маҳаллийчилик, глобаллашувнинг салбий оқибатлари) ва ижобий омиллари (таълим тизими, ижтимоий тармоқлар, ахлоқий нормалар)га оид таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг “Инсон эркинлиги, ҳуқуқ ва манфатларининг миллий ғояда акс этиши” номли 9-бобининг “Инсон эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари тушунчаси, унинг маъно-мазмуни” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-89-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ривожлантиришга хизмат килган;
ёшлар ҳуқуқий-сиёсий маданияти ўзига хос спецификаси ва унинг шаклланишида трансформацион жараёнларнинг таъсирига оид таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг “Миллий ғояда сиёсий институтлар ва мафкуралар хилма хиллиги тамойили” номли 10-бобининг “Сиёсий институтларда ва сиёсий жараёнларда турли хил фикрларнинг эркин ифода қилиниши” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-89-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни қонунларга ҳурмат ва юксак сиёсий маданият соҳиби сифатида тарбиялашга хизмат қилган;
Ўзбекистон ёшларида ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни шакллантириш механизмлари (фуқаролар ўз ўзини бошқариш органларининг ўрни ва роли, ҳуқуқий ва сиёсий таълимга креатив ёндашув)га оид илмий янгилигидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши томонидан маҳаллаларда ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлар”и дастури сценарийсини тузишда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2019 йил 30 октябрдаги 02-02/736-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ривожлантириш, уларни мутасадди жамоат уюшмалари атрофида бирлаштириш, ёшларни ватанпарварлик ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish