Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Шоира Атабековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлатёрбек” достонининг тарихий асослари, типологияси ва поэтикаси”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil440.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Рузимбаев Сапарбай, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.30.08.2018.Fil46.02.
Расмий оппонентлар: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Мунис Юнусовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти. Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Оролбўйи минтақасида истиқомат қилувчи туркий халқлар орасида кенг оммалашган “Давлатёрбек” достонининг шаклланиш тарихи, сюжет тузилиши ва етакчи мотивлар тизимининг генезисини ойдинлаштириш, унинг қиссахонлар репертуаридан жой олиш тамойилларини аниқлаш, ўзбек, қорақалпоқ ва туркман версияларининг ўзига хос хусусиятларини ёритиш, достон бадиияти ва лингвопоэтик табиатини очиб беришдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Давлатёрбек” достони ўзбек, қорақалпоқ ва туркман версияларининг қиёсий-тарихий тадқиқи асосида мазкур асарнинг дастлабки варианти XVIII асрда Хива хонлиги тасарруфида бўлган Қўнғирот музофотида истиқомат қилувчи болғали уруғига мансуб ўзбек бахшилари томонидан яратилганлиги исботланган;
достон шаклланишида Оролбўйи эпик ареалига мансуб бахшилар репертуаридаги достонларнинг сюжет тизимига хос узвлар, жумладан, “Гўрўғли”, “Юсуф ва Аҳмад” достонига хос мотивлар ҳамда ўрта аср ўғуз эпоси «Китоби дадам Қўрқут» муҳим роль ўйнаганлиги аниқланган;
достоннинг ўзига хос бадиий услуби ва сюжет тузилишининг ихчамлиги билан алоҳида ажралиб турадиган қорақалпоқ версиясидаги шеърий парчалар ўғуз эпоси строфикасига алоқадорлиги уларнинг қиссахон-шоирлар ижодига мансублигидан далолат бериши асосланган;
достоннинг Қурбонали Маъруфийга тегишли бўлган туркман версияси даги оғзаки вариант матнлари бадиий жиҳатдан қайта ишланган намуна эканлиги ойдинлаштирилган;
“Давлатёрбек” достонидаги «таржимаи ҳол» характеридаги шеърий парча таҳлили асосида “ёшнома” жанрининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ҳамда бу жанрнинг илк кўринишлари “Қутадғу билиг”да мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Давлатёрбек” достонининг тарихий асослари, типологияси ва поэтикасини туркий версиялари билан қиёсий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Давлатёрбек” достони билан туркий версияларидаги типологик ўхшашликлар, тарихий-генетик муштаракликлар ва миллий ўзига хосликларни тадқиқ этиш асосида  чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 15 сентябрдаги 17.01/118-сонли маълумотномаси). Натижада “Давлатёрбек” достони қорақалпоқ версияси образлар тизимининг шаклланиш тарихи ва бадиий эволюциясига доир янги назарий хулосалар чиқарилган;
“Давлатёрбек” достони қорақалпоқ версиясининг аниқланиши, нашр этилиши ва илмий ўрганилиши тарихини таҳлил қилиш асосида чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 15 сентябрдаги 17.01/118-сонли маълумотномаси). Натижада “Давлатёрбек” достонининг даслабки варианти Қўнғирот музофотида яшаган болғали уруғига мансуб ўзбек қиссахон-шоирлари тарафидан яратилганлиги ҳақидаги илмий қараш далилланган;
“Давлатёрбек” достонининг тарихий илдизлари “Авесто” мифологияси билан алоқадорлиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалардан халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди қошидаги “Авесто” музейи фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020 йил 19 июндаги 01-32-сонли маълумотномаси). Натижада фольклор асарларидан олинган маълумотлар асосида музейга ташриф буюрувчи ёшларга “Авесто”нинг шаклланиши тарихи ва моҳияти ҳақида маълумот берувчи буклетлар тайёрланган;
Хоразм достонларининг ўзига хос бадиий хусусиятлари ва унда ўз ифодасини топган миллий қадриятларнинг тарихий асосларига доир илмий-назарий хулосалари, жумладан, “Давлатёрбек” достонида тасвирланган тарихий воқеа, ходисалар, қадимий маросим ва қадриятларнинг воҳа достончилигидаги муштарак талқинлари таҳлили асосида чиқарилган назарий умумлашмалардан Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Таълим ва ҳаёт” радиоэшиттириши сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 24 июндаги 918-сонли маълумотномаси). Натижада Хоразм воҳаси халқ достонларида ўз ифодасини топган умуминсоний қадриятлар моҳиятини ҳамда “Давлатёрбек” достонида ҳақидаги маълумотларни кенг кўламда оммалаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish