Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатов Жахонгир Назировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Демократик жамиятда «Инсон тараққиёти» концепциясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.1 PhD/Fal144.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИКфаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИКрақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12. 2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Инсон тараққиёти» концепциясининг фаолият йўналишларини ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрнини асослаш ҳамда ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон тараққиётига йўналган саломатлик, узоқ умр кўриш, билим эгаллаш, муносиб ҳаёт кечириш жараёнларининг мамлакат ривожланиш даражасини белгилаб берувчи бирламчи асос эканлиги хориж давлатларида амал қилаётган жараёнлар билан алоқаси ва фарқи қиёсий таҳлил методи орқали исботланган;
инсонпарварлик, меҳр-шафқат, бағрикенглик каби ахлоқий тамойиллар аҳоли турли қатламлари дунёқарашида инсон тараққиётининг маънавий кафолати сифатида амал қилиши умумий ўзаро алоқадорлик тамойили асосида очиб берилган;
мамлакатда эркинлик, тенглик, бирдамликни таъминлаш учун яратилган шароитлар инсон тараққиётида мустақил фикрлашга йўналтирилган куч эканлиги методологик ёндашув орқали очиб берилган;
«Инсон тараққиёти» концепцияси доирасидаги халқаро ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши инсонларда розилик туйғусини шакллантириш омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Демократик жамиятда «Инсон тараққиёти» концепциясининг ижтимоий – фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
инсон тараққиётига йўналган саломатлик, узоқ умр кўриш, билим эгаллаш муносиб ҳаёт кечириш жараёнларининг мамлакат ривожланиш даражасини белгилаб берувчи бирламчи асос эканлиги ҳориж давлатларида амал қилаётган жараёнлар билан алоқаси ва фарқи қиёсий таҳлил методи орқали исботланганлигига оид назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-1-133+(А-1-132) рақамли «Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 февралдаги 89-03-413-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида нашр этилган ўқув қўлланманинг мазмуни мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши, билим олиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган.
инсонпарварлик, меҳр-шафқат, бағрикенглик каби ахлоқий тамойиллар аҳоли турли қатламлари дунёқарашида инсон тараққиётининг маънавий кафолати сифатида амал қилиши умумий ўзаро алоқадорлик тамойили асосида очиб берилганлигиюзасидан олинган илмий хулоса ва таклифларидан «Ҳаёт ва қонун» ва «Оила ва жамият» номли эшиттиришларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 20 августдаги 04-25-904-сон маълумотномаси). Натижа «Инсон тараққиёти» концепциясининг меҳр-саховат, бағрикенглик каби ахлоқий тамойиллар мамлакатнинг ижтимоий-маънавий барқарорлигининг кафолотини таъминлашга эришилган.
мамлакатда эркинлик, тенглик, бирдамликни таъминлаш учун яратилган шароитлар инсон тараққиётида мустақил фикрлашга йўналтирилган куч эканлиги методологик ёндашув орқали очиб берилганлигигадоир илмий таҳлилий хулосалар ечимлардан 01-14/17 рақамли «Ёш тадбиркор-элга мададкор» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2020 йил 20 августдаги 18/1-258-сон маълумотномаси). Натижа инсон тараққиёти мезонлари инсон эҳтиёжларини қондиришга уларнинг эзгулик, бунёдкорлик, бирдамлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган. 
«Инсон тараққиёти» концепцияси доирасидаги халқаро ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, иқтисодий барқарорликнинг таминланиши инсонларда розилик туйғусини шакллантириш омили эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан 59-09/44 рақамли «Мажбурий меҳнатга йўл йўқ» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2020 йил 20 августдаги 18/1-258-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўз ҳуқуқ ва эркинларидан фойдаланиш, мамлакатда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотларнинг қадрига етиш фазилатларини шакллантиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish