Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормўминов Шерзод Тўйчиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили сўз туркумлари тизимидаги ядро-периферия алоқаларининг функционал-семантик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil687.
Илмий раҳбар: Элтазаров Жулибой Данабоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03. 
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи  ташкилот: Наманган давлат университети.        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилида сўз туркумларининг кўчиши натижасида юзага келувчи ядровий ва перифериал қисмлар, уларнинг лисоний табиати ва мақоми, марказий ва чекка қисмлар ўртасидаги семантик-структур ва функционал-семантик муносабатларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тили cўз туркумлари парадигмасида ядровий ва перифериал қисмлар, уларнинг функционал-семантик, функционал-синтактик, лексик-грамматик  хусусиятлари аниқланиб, сўз туркумларидаги ядровий ва перифериал қисмлар тушунчаларининг моҳияти асосланган;
сўз туркумларидаги ядро-периферия муносабати категориал-семантик аспектда  ядрода - типик, чеккада – гибрид сўзлар, функционал планда эса марказда кўп қўлланувчи, периферияда кам қўлланувчи бирликлар жойлашиши очиб берилган; 
мустақил, ёрдамчи ва алоҳида туркумлардаги ядро ва перифериал қисмлар тилдаги дискретлик ва мунтазамлик, бутунлик ва бўлинувчанлик, сабаб ва оқибат, бирлик ва кўплик, чеклилик ва чексизлик, доимийлик ва ўткинчилик, бўшлик ва тўлалик, мавжуд бўлиш ва бўлмаслик концептларини ифодалаши исботланган;
сўз туркумлари парадигмасига оид ҳар бир туркумдаги мавжуд марказ-қуршов муносабати ва ҳамда ҳар бир қисмнинг ўзига хос функционал-семантик вазифалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тили сўз туркумлари тизимидаги ядро-периферия алоқаларининг функционал-семантик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сўз туркумлари тизимидаги от, феъл, сифат ва равиш сўз туркумларининг деривацион хусусиятларига доир хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал  лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2861-сон маълумотномаси). Натижада тилдаги деривацион ўзгаришларда сўз туркумлари тараққиётидаги диахрон ва синхрон ўзгаришларнинг роли ва ўрни масалаларига ойдинлик киргизилган; 
ўзбек тили сўз туркумларидаги сўз туркумлари эволюцияси, марказ ва қуршов хусусидаги хулосалардан А-ФА-2019-9 рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган  библиотекасини яратиш” мавзусидаги  лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясининг 2020 йил 18 августдаги 87/1-20-сон маълумотномаси). Натижада қўлёзма манбаларда учровчи қадимий сўзларнинг туркумини аниқлаш ва уларни лексик-семантик таснифлашда муҳим самара берган;
сўз туркумларидаги ядро-периферия муносабатларининг тил тараққиётига ўтказадиган таъсирига оид хулосалардан ПЗ-20170930309 рақамли “Қорақалпоқ фольклори тилининг  адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2861-сон маълумотномаси). Натижада туркий тиллар сўз туркумларидаги ядро-периферия муносабатлари туфайли юз берадиган ўзгаришларнинг фольклор тили ва адабий тил тараққиётига таъсири хусусида тегишли илмий хулосалар чиқарилган;
тадқиқотдаги материал ва хулосалардан Туркия Республикасидаги Фират Университети Гуманитар ва социал фанлар факультетига қарашли “Ҳозирги туркий тиллар ва адабиётлар” кафедрасидаги таълим жараёнида, хусусан: ÇTL 311.Özbek ve Yeni Uygur Türkçesi I (ўзбек ва янги уйғур тили I); ÇTL 312. Özbek ve Yeni Uygur Türkçesi II (ўзбек ва янги уйғур тили II); ÇTL 314. Özbek ve Yeni Uygur Edebiyatı (ўзбек ва янги уйғур адабиёти) ; ÇTL 212. Türk Dilinin Sözvarlığı (туркий тилнинг лексикаси) каби фанларни ўқитишда фойдаланилган (Фират Университети Гуманитар ва социал фанлар факультетига қарашли Ҳозирги туркий тиллар ва адабиётлар кафедрасининг 2020 йил, 19 августдаги маълумотномаси). Натижада ўзбек тили, ўзбек адабиёти, уйғур тили ва уйғур адабиёти, туркий тиллар морфологияси фанларини ўқитишни яхшилашга ҳамда тегишли мавзуларни талабалар томонидан яхши ўзлаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish