Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидова Ойсафар Умаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: “Абу Али Ибн Сино фалсафасида ҳақиқатга эришишнинг мантиқий концепцияси”,  09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги (фалсафа фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.3.PhD/Fal89.
Илмий рахбар: Файзиходжаева Дилбар Иргашевна фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03./30.2019.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна фалсафа фанлар доктори, профессор; Каримов Бахтиёр Раҳимович фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ибн Сино ҳақиқатга эришишнинг мантиқий концепцияси моҳиятининг янги тафаккур услуби шаклланишига таъсирини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Яқин ва Ўрта Шарқ перипатетикларининг ҳақиқат ҳақидаги қарашлари Ибн Сино мантиқий концепциясидаги назариянинг тажрибадан олинган маълумотларга мувофиқ бўлиши ва амалиётда тасдиқланиши”га оид ғоялари тарихийлик ва замонавий аргументлаш асосида очиб берилган; 
      Ибн Синонинг ҳақиқат концепциясида “эмпиризм ва рационализмнинг мутаносиблиги”, “хақиқат ва ёлғонни фарқлаш”, “билим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш усули” мавҳумликдан конкретликка ўтиш методи асосида  исботланган;  
Ибн Синонинг ҳақиқатга эришиш мантиқий концепциясидаги чин ва хато фикрларни фарқлаш, ишонч-эътиқодни шакллантиришда исботлашнинг “дедуктив, индуктив ва аналогик” усулларидан фойдаланишнинг аҳамияти очиб берилган;
Ибн Синонинг хулоса чиқариш ва исботлашга оид  таълимоти асосида ижтимоий фикрни шакллантириш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ибн Сино фалсафасида ҳақиқатга эришишнинг мантиқий концепцияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Шарқ мутафаккирларининг ҳақиқатга эришишга оид қарашлари қиёсий таҳлили ва Ибн Сино ғояларининг устувор йўналишлари”га оид ғоялар “Мантиқ тарихи ва назарияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 апрелдаги 89-03-3077-сон маълумотномаси). Олинган натижа  дарсликнинг “IХ –ХII асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги ривожи” мавзусида Ал-Киндий, Ғаззолий, Форобий, Ибн Сино мантиқий қарашларининг қиёсий таҳлилига оид ғояларини очиб беришга хизмат қилган;
Ибн Синонинг ҳақиқатга оид қарашлари тафаккур имкониятларининг чексизлиги эмпиризм ва рационал билим уйғулигининг маҳсули эканлигига оид тадқиқот хулосаларидан олий ўқув юртларининг бакалавр йўналишига мўлжалланган “Фалсафа” дарслигида  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 апрелдаги 89-03-3077-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликнинг  “Фалсафада ҳақиқат муаммоси” мавзусида эмпирик ва рационал билим уйғунлиги, исботлаш ва рад этишнинг ҳақиқатга эришиш йўли эканлигига оид ғояларни очиб беришга хизмат қилган; 
Ибн Синонинг ҳақиқатга эришиш мантиқий концепциясидаги чин ва хато фикрларни фарқлаш, ишонч-эътиқодни шакллантиришда исботлашнинг “дедуктив, индуктив ва аналогик” механизмлари, хулоса чиқариш ва исботлашга оид  таълимоти асосида ижтимоий фикрни шакллантириш, таълим-тарбия жараёнини ташкилга оид хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан Миллий маданий марказларининг фундаметал лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси  ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 19 декабрдаги 01-09-2350-сон маълумотномаси). Натижа, Республикада яшаётган турли миллат вакилларининг “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида олиб бораётган фаолиятида ватан туйғусининг намоён бўлишига, маданий марказларнинг мулоқотини самарали ташкил этишда оммавий ахборот воситаларидаги ахборотларнинг чинлик ва ишончлилик даражасини аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish