Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Фаррух Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим назарияси ва методикасини такомиллаштириш (“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ҳуқуқ) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам:В2019.4.PhD/Ped1208.
Илмийраҳбар: Миркасимова Маргуба Миркабиловна, педагогика фанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳузуридаги DSc.30.08.2018.Yu.74.01. рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмийоппонентлар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлари доктори, профессор; Маматқулов Давлатжон Махаматжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим назарияси ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқ фанларини ўқитиш мазмуни ҳамда модели интерфаол (interactive learning) ва муаммоли таълим (problem learning), ўйин технологиялари (gaming technology) асосида такомиллаштирилган;
интерфаол методлар, ўқув кейслари, ҳуқуқий казуслар, дидактик ўйинлар, хусусан, “Бир асосга эга иборалар” дидактик ўйини негизида ҳуқуқ фанларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш асосланган;
ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқ фанларини ўқитиш самарадорлигини баҳоловчи когнитив, эмпирик, креативлик мезонлари ҳамда даража кўрсаткичлари белгиланган;
стратегик ёндашув асосда ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқ фанларини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим назарияси ва методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқ фанларини ўқитишнинг хусусий-методик тамойиллари ва ёндашувлари, ҳуқуқий таълим мазмунини структуралаштиришнинг дидактик параметрларини аниқлаштириш, концентризм тамойили асосида таянч, фанлараро ва хусусий компетенцияларни ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан “5111600 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”  бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 89-03-2369-сон маълумотномаси). Натижада, ноюридик олий таълим муассасаси талабаларининг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ноюридик олий таълим муассасаларида ҳуқуқ фанларини ўқитишнинг ташкилий-функционал моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, интерфаол методлар, ўқув кейслари, ҳуқуқий казуслар, дидактик ўйинларни талабаларнинг репродуктив, эвристик, креатив даражадаги ўқув-билиш фаолияти билан горизонтал ва вертикал алоқадорлигини ҳисобга олишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан меҳнат қонунчилиги ҳужжатлари билан ишлашда ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларни таълимга қамраб олиш каби ўқув модуллари бўйича тавсияномалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 89-03-4916-сон маълумотномаси). Натижада, ҳуқуқий таълим жараёнида интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ҳуқуқ фанларини ўқитишнинг инновацион технологияларини ПАМО-формула юридик усулини медиация техникаси билан ўзаро мақбул интеграциясини таъминлаш орқали тренинг машғулотларида адаптив қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия” Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 1 июлдаги 207-624-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифларнинг амалиётга татбиқ этилишиҳуқуқий таълим бўйича коуч-тренерлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish