Sayt test rejimida ishlamoqda

Холикулова Шахноза Боймухамматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуйи Зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланиш жараёнлари (1991-2016 йй.)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.2.PhD/Таг191  
Илмий раҳбар: Мусаев Нуриддин Умурзақович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Шадманова Санавар  Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Инатов Мурод Ниятович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қуйи Зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жараёни, унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
собиқ иттифоқ даврида  Қуйи Зарафшон воҳасида йирик корхоналарда малакали ишчилар танқислиги мажуд бўлса-да сунъий тўсиқлар туфайли маҳаллий аҳоли деярли ишга олинмаганлиги, мустақилликнинг илк йилларида ишчи-кадрлар муаммосининг долзарб масалага айланганлиги илмий жихатдан асосланган;
мустақиллик йилларида минтақада Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент” комбинати ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи каби саноат корхоналари фақат мазкур ҳудудни эмас, балки мамлакат иқтисодий-ижтимоий барқарорлигини таъминлашда иқтисодиёт локомотиви бўлиб, Республика иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшганлиги исботланган;
“Навоий” эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилиши ва унинг халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва товар айирбошлашнинг кенгайтирилиши воҳада саноат ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялашга янада кўпроқ сармояларни жалб этиш имконият бергани далилланган; 
мустақилилк йилларида Қуйи Зарафшон воҳасида шаҳарсозлик маданиятига эътибор кучайтирилиб, аҳолининг яшаши ва дам олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган бўлса-да, ҳудуднинг микроклиматини яхшилаш, инсон омили ва соғлигини тиклаш учун табиатга антропоген таъсирни камайтириб, замонавий қайта тикланувчи энергия манбаларига кенгроқ эътибор қаратилиши зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1991-2016 йилларда Қуйи Зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнларига оид  олинган илмий натижалар асосида:
Қуйи Зарафшон воҳасида саноат корхоналарининг қурилиши, олий ўқув юртларини модернизация қилиш, урбанизация жараёнлари, экологик муҳит, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид ҳужжатларни, Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Саноат бўлимига оид материалларни тўлдиришда ҳамда улардан экспозицион режалар тузиш, кўргазмалар ташкил этишда, шунингдек, экскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 5 майдаги 01-12-10-1878-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий шаҳри ва туманларида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятни акс эттирувчи ва уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларга оид ташкилот ҳужжатлари, вилоят архиви материаллари асосида музей материалларини тўлдиришга, ёшларни ватанпарварлик, ўтмиш ва аждодлар хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
собиқ иттифоқ даврида Навоий вилоятидаги йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналарида малакали ишчилар танқислиги ва ижтимоий ҳаётдаги зиддиятлар борасидаги фикрлардан Навоий давлат архиви фаолияти доирасида тайёрланган электрон қўлланмани бойитишда, шунингдек, корхоналар фаолияти ҳамда саноат ишлаб чиқариш учун ҳудуднинг табиий хом ашё базаси билан алоҳида қулайлиги юзасидан ташаббусли ахборот тақдим этишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2020 йил 22 майдаги 01-26/457-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий конметаллургия комбинати, “Қизилқумцеминт”, “Навоийазот” каби корхоналарнинг фаолияти юзасидан ахборотларни кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish