Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишқуватов Валиқул Турдиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органларининг ривожланиш тарихи (1991-2020 йй)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В.2020.2.DSc/Tar113.
Илмий маслаҳатчи: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори  
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Миллий  университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Рузиев  Зафар Райимович,  юридик  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ва ривожланиш жараёнларини таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даврида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида аниқланган муаммолар унинг фаолиятининг энг мақбул механизмларини яратишга имкон бермаганлиги боис, мазкур тизимни тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берган ислоҳотларни ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлганлиги асосланган;
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институти фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришга жалб қилишнинг муҳим воситаси эканлиги, аҳолининг ташаббускорлиги ва инновацион ижтимоий технологияларни шакллантиришга хизмат қилаётганлиги далилланган;
аҳоли ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро муносабатлари бўйича маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ислоҳ қилиш баробарида ижтимоий ҳамжамиятлар учун ўзини ўзи бошқариш интеграция қилувчи омил бўлиб хизмат қилиши исботланган;
маҳаллий бошқарув жараёнларини «пастдан юқорига», атроф-муҳитдан марказгача ўзгаришига олиб келади, деган хулоса тўлиқ тасдиқланиб, бу тўғридан-тўғри демократиянинг ривожланиши, ошкораликнинг кенгайиши, жамоатчилик фикри ва иштирокининг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, пировардида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш давлат ҳокимияти ва жамоат ташаббуси ўртасидаги чегара позициясини эгаллаб турган фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтлари сифатидаги ўрни асосланган;
маҳалла аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш масалаларига оид маросимларни ўтказиш, ёш авлод тарбиясида маҳалланинг ўрни, бу борада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар асосланиб, маҳалла аҳолиси маънавий маданиятидаги анъаналар ва замонавийлик ўртасидаги этник ўзига хослик ва узвийлик масалалари ҳамда маросимларнинг транформацияси исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органларининг ривожланиш тарихи (1991-2020 йй.)га оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
мустақиллик даврида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида аниқланган муаммолар унинг фаолиятини энг мақбул механизмларини яратиш, мазкур тизимнинг тубдан такомиллаштиришни асосий йўналишлари, мазкур масалаларни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2017–2018 йилларга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 30 июндаги 
02–01/356-сон маълумотномаси). Натижалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тарғибот тадбирларини илмий асосда ташкил қилиш ва соҳадаги тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилган;
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институтига фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришга жалб қилиниши, аҳолининг ташаббускорлиги ва инновацион ижтимоий технологияларни шакллантириш жараёни, маҳаллада турли миллат вакилларининг маданият, фан ва таълимни ривожлантириш фаолияти каби жиҳатлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси” томонидан Миллий маданий марказларида ўтказилган семинар-тренингларида фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 31 майдаги 01–09–892-сон маълумотномаси). Олинган хулосалар турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган ҳамкорлигини  ёритиш ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишнинг янада кучайишига хизмат қиладиган илмий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
маҳалла аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, маҳаллада ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашнинг замонавий механизмлари, маҳаллада маросимларни ўтказиш, ёш авлод тарбиясида маҳалланинг ўрни ва аҳамиятини оширишга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши республикада маҳалла ёшлари учун ташкил қилинаётган давра суҳбатлари, ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 27 майдаги 04–13/2458-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар ёш авлод тарбиясида маҳалла тизимининг ўрни: оила-маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш, маҳаллаларда ёш оилалар ўртасидаги ижтимоий муҳитни яхшилашга хизмат қилган;
маҳалланинг маънавий-ғоявий тарғибот маскани сифатидаги тарихий фаолияти, маҳалла фуқаролар йиғинларининг иш юритиш услублари ва кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий гранти (ПЗ–20170930366) доирасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 30 майдаги 02.09.666-сон маълумотномаси).  Бу маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида бадиий китоблардан иборат кичик кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш” ишларини илмий асосда ташкил қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish