Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматов Отабек Махаматжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
  
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Осиёда 1926 йили ўтказилган районлаштириш сиёсатининг Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига таъсири», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar.126. 
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини  механизациялаш мухандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўрта Осиёда 1926 йили ўтказилган районлаштириш сиёсатининг Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига таъсирини тизимли равишда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
собиқ совет ҳокимиятининг ўз манфаатлари йўлида иқтисодиётни жонлантириш ва вайрон бўлган халқ хўжалигини тиклаш учун иқтисодий районлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши республика иқтисодиётини маълум районлар салоҳиятига мос равишда қайта ташкил қилишга қаратиб, асосий мақсад ва ундан кутилган натижа республикадаги маъмурий ҳокимиятни мустаҳкамлаш бўлганлиги исботланган;
собиқ Ўзбекистон ССРда ўтказилган иқтисодий районлаштириш сиёсатини амалга ошириш учун ташкил этилган махсус районлаштириш комиссиялари томонидан олиб борилган ўрганишлар (саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун мос иқлим, табиий шароитлар) натижасида мамлакат ҳудудига тақсимланиши ва жойлаштирилиши ҳудудларнинг бир томонлама ривожлантирилишига олиб келганлиги далилланган;
районлаштириш сиёсатининг иқтисодий ва маъмурий районлаштириш каби йўналишларда амалга оширилиши аҳолининг этник таркиби, округлар ва районларидаги ижтимоий ва маданий ҳаётига турлича таъсир кўрсатиб, ҳудудларнинг нотекис ривожланишига олиб келганлиги исботланган;
иқтисодий районлаштиришда мамлакат халқ хўжалиги нуқтаи назаридан уни турли иқтисодий районлар, яъни қисмларга ажратиш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, Ўрта Осиёда ўтказилган районлаштириш сиёсати мамлакатнинг ҳудудий-иқтисодий тузилмасини ўзида акс эттирганлиги, ундаги асосий омил территориал ижтимоий меҳнат тақсимоти эканлиги, бу тақсимот туфайли айрим районлар ишлаб чиқаришнинг маълум тармоқлари бўйича ихтисослашганлиги, транспорт ва алоқанинг мавжуд бўлиши зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўрта Осиёда 1926 йили ўтказилган районлаштириш сиёсатининг Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига таъсири мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
собиқ совет ҳокимиятининг ўз манфаатлари йўлида иқтисодиётни жонлантириш ва вайрон бўлган халқ хўжалигини тиклаш учун иқтисодий районлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши республика иқтисодиётини маълум районлар салоҳиятига мос равишда қайта ташкил қилиши каби илмий натижалардан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида бажарилган “Ўзбекистонда сувга муносабат, халқимизнинг экологик ва ижтимоий тафаккурининг янгиланиш механизмларини такомиллаштириш” номли амалий лойиҳа (ПЗ-20170930170) доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3612-сон маълумотномаси). Жумладан, районлаштириш натижасида, ҳудуддаги қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотлар, районлараро иқтисодий алоқалар ҳақидаги янги маълумотларни олишга имконият яратилган;
собиқ Ўзбекистон ССРда ўтказилган иқтисодий районлаштириш сиёсатини амалга ошириш учун амалга оширилган тадбирлар, махсус районлаштириш комиссиялари томонидан олиб борилган ўрганишлар, мамлакат ҳудудига тақсимланиши ва жойлаштирилишига  оид илмий натижалардан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” ва “Эврика+” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 21 октябрдаги 02-40-2187-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари телетомошабинларга объектив маълумотларни етказиб, аҳоли, айниқса ёшларда тарихий онг ва дунёқарашни шаклантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари мазмунини оширишга имкон берган; 
районлаштириш сиёсатининг иқтисодий ва маъмурий районлаштириш каби йўналишларда амалга оширилиши, аҳолининг этник таркиби, округлар ва районлардаги ижтимоий ва маданий ҳаётга турлича таъсири, районлаштириш натижасида ҳудудларнинг нотекис ривожланишига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан олиб борилган маънавий-маърифий ишлар доирасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 7 ноябрдаги 02/09-1498-сон маълумотномаси). Илмий материаллар Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Ҳаракатлар стратегияси”нинг устувор йўналишлари ҳамда Миллий ғояни ривожлантириш борасидаги тарғибот ишларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
республикада ўтказилган иқтисодий районлаштириш мамлакатнинг ҳудудий-иқтисодий тузилмасини ўзида акс эттирганлиги, ундаги асосий омил территориал ижтимоий меҳнат тақсимоти эканлиги, районлаштиришнинг асосий омиллари, районлараро иқтисодий алоқаларнинг амалга ошишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2015-2017 йилларда бажарилган ФА-А1-Г028 “Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати ва унинг оқибатлари (1924-1925 й.)” мавзусидаги амалий лойиҳа ҳамда ИФА-2012-1-4 “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917-1991 йй.)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 8 январдаги 3/1255-42-сон маълумотномаси). Илмий натижалар лойиҳа доирасида чоп этилган “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йй.)” номли биринчи китобда районлаштириш сиёсатининг халқ хўжалигига таъсири масалаларини ёритишга ҳамда илмий маълумотлар билан бойитиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish