Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдалов Умидбек Матниязовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекларнинг анъанавий турмуш тарзида зардуштийлик излари (Хоразм воҳаси материаллари асосида)”,  07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.РhD/Tar60.
Илмий раҳбар: Аширов Адҳамжон Азимбаевич,  тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ Давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05. 
Расмий оппонент: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Бўриев Очил Бўриевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси ўзбекларининг анъанавий турмуш тарзидаги зардуштийлик изларини тарихий-этнографик материаллар асосида тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Зардуштийлик динига оид тадқиқотлар назарий-услубий жиҳатдан фанлараро ëндашув (тарих, археология, этнология ва фалсафа) асосида ушбу диний эътиқод тарихи, археологияси ва этнографияси билан боғлиқ янги материаллар аниқланган; 
Хоразм воҳаси аҳолиси анъанавий дунëқараши, маросимий турмуш тарзини зардуштийлик культлари билан компаратив (қиёсий) таҳлил қилиш асосида воҳада қадимий эътиқодий қарашларнинг генетик ворисийлиги ҳамда маҳаллий аҳоли турмуш тарзида маросимий дунёқараш симбиози сифатида намоëн бўлиши кўрсатиб берилган;
Хоразм воҳаси аҳолиси анъанавий хўжалик машғулоти (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) ва моддий маданияти (кийимлари, таомлари ва турар жойлари)даги зардуштийлик анъаналари изларини этнографик аспектда ўрганиш асносида воҳада кенг тарқалган “ҳақулло”, “янголик”, “чилла гўйнак”, “халиса”, “сочув”, “тирноқ тўй”, “қўқин оши” каби маҳаллий  урф-одатларнинг тарихий асослари очиб берилган;
ўзбекларнинг экологик маданияти зардуштийликнинг экологик концепцияси (сув, олов, ер ва ҳавонинг мусаффолиги) билан боғлиқ бўлиб, воҳа аҳолиси анъанавий турмуш тарзида маросимлар (оилавий ва тақвимий)да исломий қарашлар билан синкретлашган ҳолда сақланиб қолганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекларнинг анъанавий турмуш тарзида зардуштийлик излари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010–2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан номоддий маданий меросга доир устувор вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, тегишли ҳужжатларни йиғиш Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг асосий фаолият йўналишларидан биридир. Тадқиқотчи томонидан тўпланган маълумотлар “Авеста” музейига ташриф буюраётган зиёратчилар, айниқса, ёшларга Ватан тарихини билиш, ўзликни англаш ва боболар меросидан фахрланиш туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020 йил 20 февралдаги 01-25-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида номоддий ва моддий маданиятга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга етказиш ва миллий меросни кенг миқёсда тарғиб қилишда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
Хоразм воҳаси ўзбеклари турмуш тарзида сақланиб қолган зардуштийлик анъаналари билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясида 2012–2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-16549-рақамли “Хоразм тарихи (I жилд. Энг қадимги даврлардан V асргача. II жилд. V асрдан XVI асргача)” мавзусидаги фундаментал лойиҳада ёзма манбалардаги зардуштийликка оид маълумотлар, хорижий, совет даври ва маҳаллий тадқиқотчилар асарларидаги ушбу дин билан боғлиқ анъаналар ҳақидаги маълумотларни қиёсий ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1980-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг қўлланилиши Хоразм воҳаси ўзбеклари турмуш тарзида зардуштийлик излари билан боғлиқ анъана ва маросимларни ёритишда илмий асос вазифасини бажарган;
тадқиқотда ўзбекларнинг анъанавий турмуш тарзида сақланиб қолган зардуштийлик излари Хоразм воҳаси материаллари асосида кўриб чиқилган, ҳозиргача Хоразм воҳаси ҳудудларида сақланиб қолган зардуштийлик анъаналари билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган, мазкур масалалар юзасидан ишлаб чиқилган хулосалар ва тавсиялар асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган дастурлар сценарийсини (2020 йил июнь-июль ойларида) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали ДУКнинг 2020 йил 27 августдаги 04-25-797-сон маълумотномаси). Диссертациянинг асосий натижалари Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, Хоразм моддий-маънавий маданияти намуналарини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish