Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Шохиста Мансуралиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқликни ҳимояловчи материаллар учун Қарахтой андезибазальти асосида ноорганик минерал тола олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т337. 
Илмий раҳбар: Қодирова Зулайхо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида паст ҳароратда олинадиган ноорганик минерал тола таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилган тажриба массаларининг юқори ҳароратдаги физик-кимёвий жараёнлар, ҳамда 850–1050°C ҳарорат оралиғидаги кристалланиш натижасида темир таркибли диопсид, авгит ва қисман α-кварц минерал фазалари ҳосил бўлиши ва фазавий ўтиши аниқланган;    
минерал тола намуналарининг физик-кимёвий, технологик ва эксплуатация хоссалари омухтанинг компонент таркибига ва  ҳароратига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари асосланган;
барқарор хоссали  минерал толалар учун силикат суюқланмалари олишнинг мақбул шароитлари, шиша ҳосил бўлиш жараёнларининг технологик режимлари, фракция таркиблари, силикат шаклланишини тезлаштирувчи реакциялар, ҳамда тажриба массалари суюқланмасининг гомогенлашуви аниқланган;
минерал толаларнинг энергия ва ресурсларни тежайдиган таркибини ишлаб чиқишда андезибазальт хомашёси билан бирга модификацияловчи қўшимчалар-карбонатли доломит ва темир таркибли тошқол ишлатилиши асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиб, минерал тола таркибларини ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида модификацияловчи қўшимчалар - карбонатли доломит ва темирли тошқол бўлган андезибазальт асосида минерал толалар олиш учун ишлаб чиқилган омухта таркиби «Бекобод-огнеупор» ҚКда «2022–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Бекобод-огнеупор» ҚКнинг 2020 йил 6 июндаги 107-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таркибни жорий этиш натижасида четдан келтирилганга нисбатан тўрт марта арзон иссиқликни ҳимояловчи материаллар учун минерал толалар олиш имконини берган;  
маҳаллий магматик жинслар ва иккиламчи ресурслар асосида минерал толалар олиш технологияси «Бекобод-огнеупор» ҚКда «2022–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Бекобод-огнеупор» ҚКнинг 2020 йил 6 июндаги 107-сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги меъёрий талабларга жавоб берувчи, энергиятежамкор маҳсулот олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish