Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Гулрух Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орттирилган нейросенсор қаттиққулоқликнинг ташхислаш усуллари, дифференциал даво ва профилактикасини такомиллаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib1037.
Илмий раҳбар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Roberto Puxeddu M.D тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: орттирилган нейросенсор эшитиш пасайиши мавжуд беморларни олиб бориш услуби ва реабилитациясини мукобиллаштириш учун эрта ташхислаш, патогенетик асосланган киёсий даво ва касалликнинг башоратини ишлаб чикишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
орттирилган нейросенсор эшитиш пастлигига олиб келувчи экзоген омиллар билан бир қаторда, генетик омиллар- 12S рРНК генида А1555G мутациясига олиб келувчи эшитишга жавоб берувчи номзод генлар аҳамияти исботланган;
ўткир нейросенсор эшитиш пасайиши билан оғриган беморлар қонида АОТ дисбалансига олиб келган ортиқча NO ва О2- стимуляцияси ҳамда эритроцитлар мембранасидаги ONOО- миқдорига корреляцион  боғлиқлиги ва касаллик кечиши даражасига таъсири аниқланган;
ишлаб чиқарилган алгоритм асосида нейросенсор эшитиш пасайишига олиб келувчи митохондриал ДНК даги 12S рРНК генида А1555G гетероплазмияси аниқланган холатларда, электроакустик коррекцияни ўтказиш, касаллик авж олганда эса  кохлеар имплантациянинг самарадорлиги исботланган;
орттирилган нейросенсор эшитиш пасайиши билан оғриган беморларни комплекс даволаш таркибига метаболитик дори воситасини қўшиш орқали, даволаш самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Орттирилган нейросенсор эшитиши пасайиши бўлган беморларда молекуляр–генетик мутацияларни ўрганиш ва комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Орттирилган нейросенсор эшитиш пастлиги мавжуд беморларда ташхислаш–даволаш алгоритми” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 февралдаги 8н-р/73 – сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ОНСЭП бўлган беморларда эрта ташхислаш, тиббий-ижтимоий реабилитация ва даволашни муқобиллаштириш имконини берган.
Орттирилган нейросенсор эшитиш пасайиши бор беморларда касалликни эрта ташҳислаш ва келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш учун митохондриал ДНКда 12S  рРНК генида A1555G генининг полиморфизми ва мутацияси билан боғлиқлигини ўрганиш асосида даволаш тадбирлари самарадорлигини оптималлаштириш буйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд шахар 12 сонли оилавий поликлиникасига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш Вазирлигини 2020 йил 15 сентябр 8н-д/130-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши даволаш самарадорлигини ошириш, даволашнинг умумий давомийлигини қисқартириш, юқори токсик, ототоксик препаратларни норационал буюришдан вос кечиш ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish