Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Нўъмонжон Насибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Бухорийнинг “ат-Тарих ал-кабир” асари ҳадис илмига оид муҳим манба”, 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar293. 
Илмий раҳбар: Уватов Убайдулла Мурадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Бекмирзаев Илхомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент, Муҳаммадаминов Саидакбар Абдурашидович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Имом Бухорийнинг «ат-Тарих ал-кабир» асари ҳадис илмида ровийлар ва ривоятларни ўрганиш бўйича муҳим манба эканини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«ат-Тарих ал-кабир»да ровийнинг шахси, устоз ва шогирдлари, умрида ёлғон сўзламагани, хотирасининг мустаҳкамлиги, яшаш даври ва жойлари каби ишончлиликни белгилаш учун зарур бўлган асосий тамойиллар жамлангани сабабли мазкур китоб «жарҳ ва таъдил» ҳамда «илал ал-ҳадис»га доир манба экани далилланган;
«ат-Тарих ал-кабир» ровийларнинг ишончлилигини белгилашда муҳим манба саналгани боис Имом Бухорийнинг машҳур «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» асари муҳаддислар томонидан саҳиҳ тўплам сифатида алоҳида эътироф этилишига сабаб бўлгани исботланган;
Имом Бухорий 13 хил «жарҳ» ва 8 хил «таъдил»га тааллуқли атамалардан жами 600 ўринда фойдаланган бўлиб, 107 нафар ровийни ишончли, 493 нафарини заиф деб ажратгани ҳамда асарда «жарҳ» ёки «таъдил» баҳоси берилмаган 13 миндан зиёд ровийларнинг ҳукми эса, умумий тарзда «ишончли» деб қабул қилингани очиб берилган;
Имом Термизий ўзининг «ас-Сунан»ида ровий ва ривоятларни саралаш, уларнинг саҳиҳ ёки заифлигини белгилашда «ат-Тарих ал-кабир»ни асос қилиб олгани ҳамда Имом Бухорийнинг «жарҳ ва таъдил»га доир методларини ёритиб бергани 38 та ривоятнинг чуқур тадқиқи натижасида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«ат-Тарих ал-кабир»да ровийнинг шахси, устоз ва шогирдлари, умрида ёлғон сўзламагани, хотирасининг мустаҳкамлиги, яшаш даври ва жойлари каби ишончлиликни белгилаш учун зарур бўлган асосий тамойиллар жамлангани сабабли мазкур китоб «жарҳ ва таъдил» ҳамда «илал ал-ҳадис»га доир манба экани тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқитиладиган «Ҳадисшунослик» номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 22 сентябрдаги 4797-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий хулосаларнинг қўлланиши кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларда «ат-Тарих ал-кабир» асари Имом Бухорийнинг ҳадис илмига оид қарашларини ўрганишдаги асосий манба экани тўғрисида тасаввур ва кўникмалар шакллантирилган;
«ат-Тарих ал-кабир» ровийларнинг ишончлилигини белгилашда муҳим манба саналгани боис Имом Бухорийнинг машҳур «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» асари муҳаддислар томонидан саҳиҳ тўплам сифатида алоҳида эътироф этилишига сабаб бўлгани тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Исломшунослик» таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Ҳадис истилоҳлари» номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-147-сон буйруғи). Натижада, талабаларда Имом Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» асаридаги ҳадислар ишончлилиги «ат-Тарих ал-кабир» билан асослангани, ушбу икки манба бир вақтда ёзилгани тўғрисидаги тасаввурлар кенгайишига хизмат қилган;
Имом Термизий ўзининг «ас-Сунан»ида ровий ва ривоятларни саралаш, уларнинг саҳиҳ ёки заифлигини белгилашда «ат-Тарих ал-кабир»ни асос қилиб олгани ҳамда Имом Бухорийнинг «жарҳ ва таъдил»га доир методларини ёритиб бергани билан боғлиқ илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган «Буюк юрт алломалари» номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 18 ноябрдаги 03-26/22-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликнинг Имом Бухорий ва Имом Термизий орасидаги устоз-шогирд алоқалари, уларнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳақидаги билимларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган; 
Имом Бухорий 13 хил «жарҳ» ва 8 хил «таъдил»га тааллуқли атамалардан жами 600 ўринда фойдаланган бўлиб, 107 нафар ровийни ишончли, 493 нафарини эса заиф деб ажратгани ҳамда асарда «жарҳ» ёки «таъдил» баҳоси берилмаган 13 миндан зиёд ровийларнинг ҳукми эса умумий тарзда «ишончли» деб қабул қилинганига доир илмий хулосалар  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган «Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 5 ноябрдаги 02/343-сон маълумотномаси). Натижада Имом Бухорийнинг ҳадис илмига доир методларини ўрганишда, уларни тўғри талқин этиш ва кенг жамоатчиликка етказишда, шунингдек ҳадисларни нотўғри талқин этиш билан боғлиқ ихтилофлар олдини олишда муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish