Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Жамолитдин Абдулхамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиёдаги ижтимоий-маданий жараёнларда яҳудий жамоаларининг тутган ўрни”, 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar147. 
Илмий раҳбар: Хасанов Ахаджон Ахмеджанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Исхаков Мирсадик Мирсултанович, тарих фанлари доктори, профессор, Останоқулов Икромитдин, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Осиёда яҳудий жамоаларининг шаклланиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий ва диний ҳаётини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
узоқ тарихий жараёнларда турли халқ ва миллатлар орасида яшаб келган яҳудий жамоаларининг алоҳида этнос сифатида миллийлигини сақлаб қолишига, жамоавий жипслашувига уларнинг кундалик ҳаётда амал қилинадиган урф-одатлари, диний кўрсатма ва “ўн амр” таълимоти таъсир этгани аниқланган;
минтақада яҳудий диаспорасига нисбатан маҳаллий аҳоли ва расмий доираларда ўзаро илиқ муносабат ва диний бағрикенглик руҳининг мавжудлиги, илк синагогалар фаолияти йўлга қўйилгунга қадар ҳам масжидларда ўз ибодатларини адо этиш имконияти бўлгани, баъзи хонлар яҳудийларнинг байрамларида шахсан иштирок этганларига оид факт ва далиллар аниқланган ҳамда айрим тадқиқотларда илгари сурилган ХVII асрдан ХIХ асрга қадар Бухоро амирлигида яҳудий жамоаларига нисбатан таъқиблар ортиб боргани ҳақидаги хулосаларнинг субъектив ҳамда асоссиз экани исботланган; 
дала тадқиқотлари асосида бухоро яҳудийларининг бошқа яҳудий жамоаларидан фарқли равишда “қандхури” (унаштирув), “қудуш” (фотиҳа), “қошчинон”, “анинут”, “серўз” каби урф-одат ва маросимларнинг ўтказилишида Марказий Осиё халқлари маданиятининг таъсир этгани исботланган;
бугунги кунда бухоро яҳудийлари ибодатларни амалга оширишда ортодоксал яҳудийликдан фарқли равишда ибодат олдидан ўтган аждодлар руҳига бағишлаб дуо қилиш ҳамда “Таврот” оятларини оҳангга солган ҳолда ўқиш сингари ўзига хосликларга эга экани очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Осиё яҳудийларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилиниб, узоқ тарихий жараёнларда турли халқ ва миллатлар орасида яшаб келган яҳудий жамоаларининг алоҳида этнос сифатида миллийлигини сақлаб қолишига, жамоавий жипслашувига уларнинг кундалик ҳаётда амал қилинадиган урф-одатлари, диний кўрсатма ва “ўн амр” таълимоти таъсир этганига доир маълумотлар, хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мўлжалланган “Диншунослик” дарслигини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғига асосан нашрга тавсия этилган). Натижада талабаларда дин бухоро яҳудийларининг миллийлигини сақлаб қолишга катта хизмат қилгани, этник ҳамда конфессионал характер уйғунлаштириб юборилгани ҳақида тасаввур ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
“қандхури” (унаштирув), “қудуш” (фотиҳа), “қошчинон”, “анинут”, “серўз” каби бухоро яҳудийларининг урф-одат ва маросимларининг ўтказилиш жараёнларида маҳаллий этномаданий таъсирлашув натижасида минтақада диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг таъминланганига оид хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган буюртма асосидаги “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” китоб-альбомининг “Яҳудийлик” қисмини яратишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 2 ноябрдаги 02/326-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик-тотувликни таъминлаш, яҳудий миллати вакилларининг тарихи, республикадаги фаолиятини ёритишга асос бўлган;
минтақада яҳудий диаспорасига нисбатан маҳаллий аҳоли ва расмий доираларда ўзаро илиқ муносабат ва диний бағрикенглик руҳининг мавжудлиги, илк синагогалар фаолияти йўлга қўйилгунга қадар ҳам масжидларда ўз ибодатларини адо этиш имконияти бўлгани, баъзи хонлар яҳудийларнинг байрамларида шахсан иштирок этганларига оид факт ва далиллар аниқланган ҳамда айрим тадқиқотларда илгари сурилган ХVII асрдан ХIХ асрга қадар Бухоро амирлигида яҳудий жамоаларига нисбатан таъқиблар ортиб боргани ҳақидаги хулосаларнинг субъектив ҳамда асоссиз эканига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан буюртма асосида яратилган “Ўзбекистонда давлат ва дин” китоби мазмунига сингдирилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 3 ноябрдаги 5462-сон маълумотномаси). Натижада бухоро яҳудийлари ҳар тарафлама тараққий этишлари учун муносиб шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилгани каби тарихий жараёнлар объектив равишда ёритилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish