Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбўтаев Эркин Хўрозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш», 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Yu146.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси,  DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Алламбергенов Сапарбай Даулетбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширилиши учун лицензия талаб этиладиган фаолият турларининг рўйхатига киритиш зарурати асослантирилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишнинг намунавий (оддий) турдаги лицензиялар беришни талаб этувчи фаолият эканлиги илмий асосланган, лицензия талабгорининг аризасига биноан рухсатнома лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкинлиги исботланган;
фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига, жумладан, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишга нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг беш йилдан кам бўлмаган, чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкинлиги илмий асослантирилган;
замонавий ёндашув асосида фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш «талабгори» тушунчаси, моҳияти ва турлари илмий асосланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уни акс эттириш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ички ишлар органларининг лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига киритишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-551-сон Қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жамоат тартиби ва хавфсизлиги таъминланиши даражасини оширишга хизмат қилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни намунавий (оддий) турдаги лицензиялар беришни талаб этувчи фаолият турига киритиш, лицензия талабгорининг аризасига биноан рухсатнома лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкинлигини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги «Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 138-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 1-боби  8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 12/20-10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қонун ҳужжатларида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишнинг намунавий (оддий) турдаги лицензиялар беришни талаб этувчи фаолият сифатида белгиланиб, бу борадаги лицензия лицензияланаётган бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) нисбатан татбиқ этилиши мумкинлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига, жумладан, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишга нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг беш йилдан кам бўлмаган, чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкинлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-494-сон Қонунининг 2-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши айрим фаолият турлари учун чекланган муддатли лицензия бериш асосларини қонунчиликда мустаҳкамлашга хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш «талабгори» тушунчасини акс эттиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги «Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 455-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 12/20-10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш билан боғлиқ илмий-назарий тушунчаларнинг ягона шаклда қўлланилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish