Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Ғуломжон Сайфуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар рецидив жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва профилактикаси», 12.00.08. – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu267.
Илмий раҳбар: Закирова Адина Гулямовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси,  DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Очилов Хасан Рашидович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар рецидив жиноятчилигининг профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги тегишлича Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларида маънавий-маърифий ишларнинг замонавий усул ва шаклларидан фойдаланилган ҳолда соғлом ва жисмонан бақувват, руҳан тетик, билимли, ватанпарвар, фидойи, дунёқараши кенг тарбияланувчиларни, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаши лозимлиги асосланган;
тарбияланувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида касбга ўргатиш, қизиқишлари ва касбий қобилиятини баҳолаб бориш орқали меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни танлаши учун кўмаклашиш лозимлиги исботланган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари сифатида: ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этиш; ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш; ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш; ёш фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўриш; ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлиги йўналишларини ИИВнинг буйруғида белгилаш зарурлиги асослантирилган;
профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, «ёшлар», «ёшлар рецидив жиноятчилиги», «ёшлар рецидив жиноятчилигининг профилактикаси» тушунчаларига назарий-ҳуқуқий тавсиф берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар рецидив жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга масъуллигини белгилашга қаратилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомининг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 14 майдаги 12/20-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг ёшлар рецидив жиноятларининг барвақт профилактикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тарбияланувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида касбга ўргатиш, қизиқишлари ва касбий қобилиятини баҳолаб бориш орқали меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни танлаши учун кўмаклашиш борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомининг 140-банди биринчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 14 майдаги 12/20-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши ёш тарбияланувчиларни ўқув-тарбия муассасасида бўлган давр мобайнида касбга ўргатишга доир фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларини ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатларини белгилашга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 12 июлдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 11-банди 8-хатбошиси, 50, 54, 56-бандлари, 57-бандининг 1–5-хатбошилари ҳамда 121-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2020 йил 16 июндаги 26/7-1740-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатларининг аниқ белгиланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish