Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламуратова Тамара Қалмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки қатламли трикотаж маҳсулотларини олишнинг ресурстежамкор технологиясини такомиллаштириш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.3.PhD/Т782.
Илмий раҳбар:Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фaнлapи дoктopи, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, пpoфeссop; Абдурахманов Абдурашид Атаханович, техника фанлари номзоди,доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технологияинститути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки қатламли трикотаж тўқимаси ассортиментларини олишнинг ресурстежамкор технологиясини такомиллаштириш ҳамда трикотаж маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ва трикотаж машиналарининг технологик имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки қатламли арқоқли трикотаж тўқималар ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган;
айлана икки игнадонли тўқув машинасида икки қатламли трикотаж тўқимасини олиш усули ишлаб чиқилган;
айлана икки игнадонли тўқув машинасининг икки илгакли тилчали игнасининг янги якка тилчали конструкцияси яратилган;
икки игнадонли тўқув машинасининг тортиш технологияси назарий ечимлар аосида такомиллаштирилган;
трикотаж тўқимаси таркибига пресс ва тўлиқ бўлмаган тўқима элементлари киритилиб, хомашё сарфи кам бўлган икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
икки қатламли арқоқли трикотаж тўқимасини ишлаб чиқариш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (Икки қатламли арқоқли трикотаж тўқимасини ишлаб чиқариш усули, № IАР 06241-2020 й.). Натижада, хомашё сарфини камайтириб, трикотажнинг эксплуатацион ва шакл сақлаш хусусиятини яхшилаш имкон яратилган;
икки қатламли арқоқли трикотаж тўқимасини ишлаб чиқариш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (Икки қатламли арқоқли трикотаж тўқимасини ишлаб чиқариш усули, № IАР 06242-2020 й.). Натижада, трикотаж таркибига арқоқ ипини киритиш ва уларни футерли ярим ҳалқалар кўринишидаги асосга маҳкамлаш орқали иш унумдорлиги оширилган;
янги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологияси “Sedat Triko Tashkent” MЧЖ ва “Flatnit Textile” МЧЖ қўшма корхоналарига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2020 йил 3-августдаги 04/18-1847-сон маълумотномаси). Натижада, икки қатламли арқоқли трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, хомашё сарфини 12% гача камайтириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish