Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймирзаев Каримжон Мирзахмедовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона ботиғи воҳаларидаги агроирригацион ётқизиқларнинг мульти-функционал ландшафт таҳлили», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Gr26.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Ҳамроқул Турсунқулович, география фанлари доктори; Ҳайитов Ёзил, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона ботиғи воҳа ландшафтларининг вужудга келиши, ривожланиши ва шаклланиши, шунингдек воҳаларнинг ландшафт-экологик шароитига агроирригацион  ётқизиқларнинг таъсирини аниқлаш ва уларни экологик жиҳатдан оптималлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона ботиғидаги мавжуд воҳаларни ўзига хос хусусиятлари ўзаро таққослаш ҳамда математик моделлаштириш усуллари ёрдамида бошқа ҳудудлардан ажралиб турувчи белгилари ва ички тафовутлари очиб берилган;
воҳалар ва улардаги агроирригацион ётқизиқларини ривожланиш хусусиятларига кўра геоэкологик шароитининг шаклланиши ва ривожланиши асосланган, агроирригацион ётқизиқларини маҳсулдорлигига кўра йирик масштабли карталари яратилган;
воҳалардаги агроирригацион ётқизиқларни маҳсулдорлиги ва ривожланиш хусусиятларига кўра табиий географик районлаштириш такомиллаштирилган;
агроирригацион ётқизиқларининг таркиби, хоссалари, қалинлиги, унумдорлиги, ҳосилдорлиги, географик тарқалиши баҳоланган ва антропоген омил таъсирида вужудга келган ландшафт-экологик ҳолатнинг ўзгариб бориши прогнозлаштирилган;
воҳаларда вужудга келган нохуш экологик шароитни вужудга келтирувчи омиллар ва манбалар аниқланган ва уларни оптималлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Фарғона ботиғи воҳаларидаги агроирригацион ётқизиқларнинг мультифункционал ландшафт таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона ботиғининг асосланган ва таҳлил қилинган улкан имкониятларилари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларни мониторинги таҳлилларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-2-3640-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа ва маҳаллий ҳудудларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини аниқлаш имконини берган;
агроирригацион ётқизиқлар билан қопланган воҳаларда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт типларига мослаштириб жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-2-3640-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларни ҳосилдорлиги ошириш имконини берган;
озуқа элементларини ўзида яхши тутиб турувчи тупроқнинг сингдирувчи комплексидан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширишг чора-тадбирлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалик ерларини баҳолашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-2-3640-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларини комплекс баҳолаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
агроирригацион ётқизиқлар тарқалиши, қалинлигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт типларига мослаштириб жойлаштиришга доир ишлаб чиқилган воҳа ландшафтлари классификациядан экин турларини жойлаштириш схемаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида экинларни жойлаштириш схемасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-2-3640-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларни жойлаштириш схемасини такомиллаштириш имконини берган.
воҳа ландшафтларининг аниқланган маданийлашганлик даражасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида экологик жиҳатдан тоза маҳсулотлар етиштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 04-02/3-762-сон маълумотномаси). Натижада, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш механизмини такомиллаштириш имконини берган;
аниқланган плиталар тўқнашуви натижасида юзага келган тоғ ҳосил бўлиш жараёни ҳосилаларидан (адир, антицедент водийлар, адирларни дарё ва сойлар кесиб ўтган жойлари) туризм объектлари сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 02-16/5301-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда туризм тармоқларини ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish