Sayt test rejimida ishlamoqda

Саноева Матлюба Жахогкуловнананинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асоратланган мигрен ривожланишининг клиник, гемодинамик ва баъзи бир биокимёвий  хусусиятлари,  диагностика  ва даволаш  тактикаси масалалари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib234.
Илмий раҳбар: Саидвалиев Фарруғ Саидакромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бобоев Қодиржон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Соғлиқ билимлар Университети (Туркия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мигреннинг асоратланган шаклларини клиник-нейрофизиологик, гемодинамик, молекуляр-генетик ва нейровизуаллашга асосланган дифференциал ташхисоти ва даволаш тактикасини  такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мигреннинг асоратланган шаклларида кенг қамровли клиник,  нейрофизиологик, нейровизуал, гемодинамик ва молекуляр-генетик хусусиятлар аниқланган; 
асоратланган мигрен шакллари: мигреноз ҳолат, сурункали мигрен, мигреноз инсулт ва мигреноз энцефалопатияда бош мия когнитив фаолияти бузилишининг умумий ва фарқловчи белгилари  асосланган;
клиник, церебрал томирлар реактивлиги, гемодинамикаси, ауторегулятор ҳолати, мия тўқимасининг нейровизуал ўзгаришлари асосида мигренда ўткир ва сурункали мия ишемияси (мигреноз энцефалопатия) шаклланишини олдиндан аниқлаш усули таклиф этилган; 
илк бор ўзбек популяциясида мигреннинг ривожланиши  CCKAR гени (T779C) rs1800857 полиморфизми, NOTCH-3  гени (G684A) rs1043994 полиморфизми ва MTHFR гени C677Т полиморфизми билан узвий боғлиқлиги исботланган; 
мигреннинг аурали ва аурасиз шакллари CCKAR гени, NOTCH-3 гени, MTHFR гени полиморфизми ўзгаришларига боғлиқлиги аниқланган; 
илк бор мигрен асоратли шаклларининг ривожланишида CCKAR гени, NOTCH-3 гени, MTHFR гени полиморфизмлари ўзгаришларининг муҳим ахамияти баҳоланган;
клиник, неврологик, гемодинамик, нейровизуал усуллар натижасига асосланиб мигреноз инсультнинг қиёсий ташхислаш ва даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асоратланган мигрен ривожланишининг клиник-гемодинамик ва баъзи бир биокимёвий  хусусиятлари,  ташхислаш  ва даволаш  тактикаси масалаларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Мигренда сурункали мия ишемияси мигреноз энцефалопатия шаклланишини олдиндан таҳлиллаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 2019 0499). Ушбу усул орқали клиник, неврологик, психоэмоционал, когнитив, мия биоэлектрик фаолияти, церебрал томирлардаги қон оқимининг сифат ҳамда миқдорий ва реактив ҳолати, мия тўқимасининг ўзгаришини баҳоланган. 
«Мигрен касаллигида сурункали мия ишемияси олдиндан таҳлиллаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 0499, 2019 йил). Ушбу усул мигрен касаллигида сурункали мия ишемияси олдиндан ташхислаш ва қон томирларидаги ўзгаришларни олдини олиш имконини берган. 
«Мигрен касаллигида қон томир асоратларини олдиндан  аниқлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 0481, 2019 йил). Ушбу усул мигрен касаллигида ўткир қон- томир касалликларини олдиндан ташхислаш имконини берган. 
«Асоратланган мигрен шаклларини экспресс ташхислаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/143-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асоратланган мигрен шаклларини эрта ташхислаш ва самарали даволаш тартибини амалга ошириш имконини берган.
«Асоратланган мигрен шаклларни қиёсий даволаш алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/143-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асоратланган мигрен шаклларини қиёсий даволаш тизимини жорий қилиш имконини берган.
«Асоратланган мигрен шаклларни ташхислаш алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/393-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асоратланган мигрен шаклларини ўз вақтида самарали ташхислаш алгортмини жорий қилиш имконини берган.
Асоратланган мигрен ривожланишининг клиник-гемодинамик ва баъзи бир биокимёвий  хусусиятлари,  ташхислаш  ва даволаш  тактикаси масалаларини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Сирдарё вилоят шифохонаси, Самарқанд  давлат тиббиёт институтининг биринчи шифохонаси, Сирдарё ва Навоий вилояти кўп тармоқли оилавий шифохонаси ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 8н-з/159-сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мигрен ва унинг асоратланган шаклларини эрта босқич даврида экспресс ташхислаш, шунингдек, қиёсий ташхислаш ва дифференциал даволаш алгоритмлари ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish