Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмова Дилрабо Талмасовнанинг
тиббиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перименопауза давридаги аёлларда даволаш-профилактика чора-тадбирларини  оптималлаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Tib300.
Илмий маслаҳатчи: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc. 04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Рахматулла Эрматович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Умида Кабировна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Новосибирск  давлат тиббиёт универсиитети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларда перименопауза даври кечишини патогенетик асосланган ташхислаш, олдини олиш усуллари ҳамда уларни индивидуал ва персонал олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
климактерик даврнинг асоратли ўтиши предикторлари аниқланган, перименопаузадаги аёлларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилувчи омилларнинг аҳамияти очиб берилган, 82,1% аёлда климактерик синдром ривожланиши, уларнинг 1/5 қисмида бу жараён атипик ва аёлларнинг ярмида постменопаузада асоратли кечиши аниқланган;
аёлларда климактерик даврида қаришга олиб келувчи руҳий-жинсий муаммолар, шунингдек, пери- ва постменопаузадаги вегетатив-неврологик, когнитив бузилишлар тизимлаштирилган; 
ёши ва климактерик синдромнинг клиникаси мавжудлигига қараб менопаузал метаболик синдром компонентларининг учраш сони аниқланган;
эндометрий гиперплазиясининг бошланиши, ривожланиши ва қайталаниши ҳамда бачадонда қон кетиши пери- ва постменопаузадаги метаболик бузилишлар билан патогенетик боғлиқлиги исботланган; 
перименопауза даврида семизлик фонидаги эндометрий гиперплазияси ва бачадонда қон кетишининг генетик детерминантлар – эстроген (rs2228480 ER1); прогестерон (rs1042838 PR) рецепторлари; ўсма некрози омили (rs1042522 rs1800629 TNF-) ва апоптоз (Arg72Pro TP53) генларнинг аллеллар ва генотипик вариантлари учрашиш сони ўртасидаги концептуал боғлиқлиги аниқланган;
перименопаузадаги аёлларни даволаш, профилактика чора-тадбирларини, дифференциациал ёндашувни танлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган ва уларнинг самарадорлиги қиёсий баҳоланган; 
пери- ва постменопаузадаги аёлларни ташхислаш ва парваришлашга асосланган инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилган, тадқиқот натижаларини комплекс баҳолаш асосида аёлнинг ҳолатини интеграцион баҳолаб, даволашнинг оптимал усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Перименопауза даврдаги аёлларни даволаш-профилактика чораларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Климактерик синдром. Ташхислаш ва парваришлашга комплекс интеграцияланган ёндашув» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 8н-р/227–сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома климактерик синдромнинг ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини берган ва климактерик даврдаги аёлларни парваришлашда даволаш-профилактика ёндашувлари индивидуаллаштирилган; 
«Менопаузал метаболик синдром. Ташхислаш ва парваришлашга интеграцияланган ёндашув» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июлдаги 8н-р/228-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома перименопаузадаги аёлларнинг анамнестик, клиник, биокимёвий кўрсаткичлари асосида менопаузал метаболик синдромнинг предикторларини ташхислаш алгоритми ишлаб чиқарилган;
Климактерик даврнинг патологик кечишини комплекс ташхислаш, перименопаузадаги аёлларни парваришлашга индивидуаллашган ёндашув бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги “Оила ва никоҳ” илмий-маслаҳат поликлиникаси, Наманган, Андижон вилоятлари перинатал марказлари ва Андижон шаҳри поликлиникаси фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 июлдаги 8н-д/97-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар пери- ва постменопауза даврларида аёлларни парваришлашга қаратилган индивидуал ва персонал ёндашув умумий ҳаёт сифатини яхшилаган ҳамда климактерик, менопаузал синдром, депрессияларни ташхислаш ва даволаниш муддатини қисқартириш оркали, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish