Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафарова Феруза Муратходжаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқларда дисфункционал ҳолат ривожланишининг клиник-биокимёвий механизмлари ва эрта ташхислаш мезонлари», 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика; 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib118. 
Илмий маслаҳатчи: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлиддин Сайфитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc04/30.12.2019.Tib.30.02. 
Расмий оппонентлар: Ройтман Александр Польевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси); Хайдарова Мухтабар Маннаповна, тиббиёт фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақалоқларда дисфункционал холат ривожланишининг клиник-биокимёвий механизмини комплекс тахлил қилиш ва унинг ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба чегарадош ўзгаришларнинг дисфункционал холатга айланиши ва улар орқали патологик жараёнларга ўтиш қонуниятларининг хусусиятлари очиб берилган;
дисфункционал холат ривожланишининг клиник ва биокимёвий механизмлари асосланган;
транзитор ўзгаришларни дисфункционал холатга, ундан патологик жараёнларга ўтишининг мезонларини белгилашда клиник-биокимёвий кўрсаткичларнинг диагностик ва прогностик белгилари ишлаб чиқилган ва тизимлаштирилган; 
неонатал даврда азот оксид синтезини кучайишини, чақалоқларнинг аъзо ва тизимларида микроциркуляция ва гемодинамик жараёнларни сақлашга қаратилган компенсатор - мослашувчанлик омили эканлиги аниқланган;
чақалоқларда дисфункционал холат эхтимолини оширадиган имкониятларнинг нисбати, Good Clinical Practice стандартларига мувофиқ оналардаги етакчи хавф омиллари аниқланган;
илк маротаба дисфункционал холат ўтказган чақалоқлар ҳаётининг кейинги 3 йилида вегетовисцерал ва қовуқ нейроген дисфункция, тез-тез касалланиш,  тубулоинтерстициал нефрит, қабзият кузатилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чақалоқларда дисфункционал ҳолат ривожланишининг клиник-биокимёвий механизмлари ва эрта ташхислаш мезонлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
«Чақалоқларда жигарнинг дисфункционал ҳолати ва уни коррекция қилиш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 8Н-д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бемор болаларда ташхислаш самарасини оиширишга ёрдам берган. Маълумотлар асосида чақалоқлардаги мослашув жараёнидаги дисфункционал холатлар асослари ва шу холатга мойилликни аниқлашга, уни олдини олишга ҳамда монанд даволаш-профилактика ишларига ёрдам берди. Чақалоқлар дисфункционал холатларини эрта ташхислаш, олдини олиш, даволаш ва профилактика самарасини ошириш имконини берган.
«Постнатал мослашув даврида чақалоқларда интерферон тизими» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 8Н-д/36-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиянома чақалоқларда интерферон тизимининг неонатал даврига хос хусусиятлари, келиб чиқадиган яллиғланиш холатларни эрта ташхислаш, қайта- қайта ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ва уларни асоратланишини, ҳамда давомийлигини камайтириш имконини берган. 
Олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказида, Олмалиқ шахар, Сирдарё вилояти болалар кўптармоқли тиббий марказларида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 ноябрдаги 8Н-з/158-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар чакалоқлардаги дисфункционал холатларини эрта ташхислаш, даволаш-профилактика тадбирлар ёрдамида патологик жараён ривожланишини бартараф этиш, қайта касаллик келиб чиқишини 2-3 баробар камайиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish