Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Дилшода Намозовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш йўллари (анъанавийлик ва замонавийлик)», 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/А2.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим; Муқимов Рустам Саматович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни меъморий-ҳажмий муҳит ва шаҳар муҳити билан ўзаро уйғунлаштиришнинг анъанавий йўлларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
меъморчиликда тасвирий ва бадиий воситаларни қўллаш палеолит даврида - ғор ва қоятош юзаларида қоятош суратлари, антик ва илк ўрта аср деворий рангтасвири, ўрта асрлар қўлёзма миниатюраси, меъморий-эпиграфик орнаментлар, турли замонавий бадиий воситалар каби сюжетли композициялар тузиш орқали юзага келганлиги аниқланган;
антик даврда ҳукмдорлар қудратининг таъсирчанлиги тасвирий тимсоллар воситасида кучайтирилганлиги исботланган;
илк ўрта асрларда замон мафкураси Афросиёб, Варахша, Болаликтепа, Кофирқалъа каби саройларда тасвирий-бадиий воситалари орқали акс эттирилганлиги асосланган;
ўрта асрларда маъмурий-ижтимоий характердаги бинолар архитектураси монументаллаштирилганлиги, ички ва ташқи безаклар эса оммага таъсир этувчи эпиграфик ёзувлар ва нақшлар билан уйғунлаштирилганлиги аниқланган;
ХХ асрда меъморчилигидаги деворий суратларнинг композицияси ва мавзусини танлаш, уларни девор сатҳига жойлаштириш, ҳар бир экстерьер ва интерьер безакларининг эстетик моҳиятини очиб беришга қаратилганлиги исботланган;
аҳоли пунктларининг бош майдонлари ва маҳобатли иншоотларида мустақиллик мафкурасини ифодаловчи монументал ҳайкалтарошлик, кичик меъморий шакллар, тарғибот-ташвиқот тасвирий воситалари, рамзий дарвозалар, деворий безаклар каби атрибут ва рамзларнинг тасвирий ва бадиий воситалар билан уйғунлаштирилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш йўллари (анъанавийлик ва замонавийлик) бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Афросиёб шаҳри ҳукмдори Вархуман саройидан топилган деворий рангли суратлар илмий реконструкцияси Археология институтида Ўзбекистон халқининг илк ўрта асрлар меъморий-бадиий маданиятини сақлашга доир «Ўзбекистоннинг қадимдан бугунги кунгача тарихи» мавзуидаги экспозиция композициясини шакллантиришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги 3/1255-2463-сон ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5022-сон маълумотномалари). Натижада, илк ўрта асрлар меъморчилигида илк рангли деворий рангтасвир реконструкциясини қўллаш композицияси орқали меъморий-бадиий уйғунликка эришиш имконини берган;
тасвирий ва амалий безак санъатини меъморчиликда қўллашнинг ғоявий, назарий ва амалий асослари бўйича олинган натижалар Ф.1-86 рақамли «Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳанинг “Меъморий безакларнинг тадрижий тараққиёти” бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5022-сон маълумотномаси). Натижада, бино интерьерида тасвирий ва амалий безак санъати намуналарини экспозициялар воситасида қўллашнинг ғоявий, назарий ва амалий асосларини уйғунлаштириш имкониятини яратган; 
тарихий меъморий объектлар интерьерларида қўлланилган тасвирий ва бадиий воситаларни графоаналитик усулда таққослаш орқали анъанавий ва замонавий деворий рангтасвир билан безатиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий лойиҳа-таклифи Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасида архитектура объектларини Сўғд-Бақтрия безак мотивлари билан шарқона услубда безатиш ҳамда “Bog’ishamol Garden” дам олиш маскани биносини деворий рангтасвир ва бадиий воситалар билан бойитишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5022-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳри меъморчилигида маҳобатли санъат турларининг қадимдан вужудга келганлиги ва тараққий этганлиги хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish