Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжанова Дилдора Журъат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХII асрда Мовароуннаҳрда яратилган аруз илмига оид манбалар (Маҳмуд Замахшарий ва Абу Ҳафс Насафий асарлари асосида)”, 10.00.10 - Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil352.
Илмий раҳбар: Зиёвуддинова Мухлиса, филология фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Рустамий Салима Алийбег қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳмуд Замахшарийнинг «Аl-qisṭās» ва Абу Хафс Насафийнинг «Muxtaṣar al-‘arūḍ» рисолаларининг аруз илмига оид асарлар орасидаги ўрнини белгилаш, уларни адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганиш ҳамда илмий муомалага киритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Ҳафс Насафийнинг «Muxtaṣar al-‘arūḍ» рисоласи илк бор таҳлил ва тадқиқ этилиб, илмий истифодага олиб киритилган; 
Замахшарий ва Насафий аруз илмини баён этишда Халил ибн Аҳмад назариясига таянганлиги ва шу билан бирга, аруз назариясини ўз ёндашувлари ва қарашлари билан муайян тарзда бойитганлиги илмий далилланган;
Шарқ ва ғарб тадқиқотчилари эътиборидан четда қолган Садрушшариa Бухорийнинг «Xamsa abyāt bi ‘adadi davāir al-‘arūd» («Аруз доиралари сонига кўра беш байт») асари ҳақида илк бор маълумот берилган ва ундаги аруз доиралари мавзуси оригинал тарзда келтирилганлиги ва шеърий мисоллар муаллиф қаламига мансуб эканлиги исботланган;
«Аl-qisṭās» қўлёзмаларини қиёсий текстологик ўрганиш жараёнида асарнинг энг ноёб, қадимий ва тўлиқ нусхаси Туркиядаги Кўня минтақаси қўлёзмалар кутубхонасининг «Бурдур» фондидаги (№125) қўлёзма эканлиги аниқланган;  
Асарнинг Берлиндаги Тубинген давлат кутубхонаси фондида сақланаётган нусха бошқа қўлёзмалардан тубдан фарқ қилиши аниқланиб, кўлёзма таркибининг иккинчи қисми мовароуннаҳрлик олим Садрушшариa Бухорийнинг «Xamsa abyāt bi ‘adadi davāir al-‘arūd» асаридан кўчирилганлиги ҳамда қўлёзманинг учинчи қисми матни араб олими Абу Жайш Андалусийнинг  «Al-Risāla-Andalusīya» («Андалусий рисоласи») асарига тегишли экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Мовароуннаҳрда яратилган аруз илмига оид манбаларда қадимги давр араб шоирларининг аруз вазнидаги қасидалари бўйича тадқиқотларининг илмий натижаларидан ОТ-Ф1-67 “Буюк ипак йўли минтақаси халқлари фольклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида  тутган ўрни (Узоқ Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2148-сон маълумотномаси). Натижада, араб фолкьлорига оид монография аруз вазни тарихи ва ривожланиш аньаналарига оид маълумотлар билан бойитилган ва мазмуни такомиллаштирилган;
мовароуннаҳрлик олимларнинг аруз илмига доир рисолалари, уларнинг аруз илми ривожидаги ўрни,  ўзбек замини уламолари томонидан араб ва ўзбек арузининг ривожлантирилиши ҳақидаги маълумотлардан ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги №654-сонли буйруғига асосан нашр қилинган «Аруз илми» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада мазкур дарсликда аруз назарияси асосларини ёритишда диссертациянинг асосий манбалари бўлган асарлардан фойдаланилган ҳамда ушбу дарслик мумтоз филология талабаларига ўқитиладиган «Аруз илми» фани учун асосий адабиётлардан бири сифатида амалиётга жорий қилинган;
арузшуносликнинг тараққий этишида мовороуннаҳрлик олимларимизнинг салмоқди улуши, улар қолдирган ёзма ёдгорликларнинг аҳамияти билан боғлиқ материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Мавзу» кўрсатувининг сценарийларини  тайёрлашда кенг  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 26 июндаги 02-40-693-сон маълумотномаси). Келтирилган маълумотлар Ўзбекистон тарихини ёритиш, Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан алломалар илмий меросини ўрганиш, уларни илмий истифодага олиб кириш, ҳамда уларнинг арузшунослик такомилида тутган ўринларини баҳолаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайди, деб ҳисобланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish