Sayt test rejimida ishlamoqda

Уроков Аслидин Хушвактовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Ўзбекистон Республикаси ҳудудини йўлга оид туманлаштиришнинг методологик асослари”, 05.09.02 – Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Т363.
Илмий маслаҳатчи: Садиков Ибрагим Салихович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети,DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: ЮлдашевШарафиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор;Джаббаров Саидбурхан Тулаганович, техника фанлари доктори,профессор; Расулов Рустам Хаятович техника фанлари доктори,доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанддавлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий-иқлим шароити, рельеф, йўл шароити ва транспорт оқими ҳолати бўйича маълумотларни тизимлаштириш асосида автомобиль йўлларининг лойиҳа ечимлари ишончлилиги ва қурилиш сифатини ошириш ҳамда эксплуатация қилишни самарали ташкил этиш мақсадида йўлга оид туманлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаракат шароитини “автомобиль-йўл-транспорт оқими-ҳаво-иқлим шароити” комплексидан келиб чиқиб баҳолаш тизими яратилган;
транспорт оқими максимал тезлигининг ҳаракат жадаллиги ва таркиби ҳамда оқим зичлигидан келиб чиқиб ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
автомобиль йўллари тармоғининг сифатини автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл имконияти орқали баҳолаш методи яратилган;
ҳаракат шароитини транспорт оқими ҳолати, йўл ва ҳаво-иқлим шароитларидан келиб чиқиб баҳолаш методи яратилган;
автомобиллар ҳаракат шароити бўйича йўлга оид туманлаштириш методи ишлаб чиқилган;
йўл-иқлим туманлаштириш методологияси табиий-иқлим шароити, рельеф, йўл шароити ва транспорт оқими ҳолатини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини йўлга оид туманлаштириш асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалар асосида:
йўлга оид туманлаштиришнинг методологиясига тизимли ёндашиш Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда жорий этилган (Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/3440-5625-сон маълумотномаси). Натижада, автомобиль йўлларини эксплуатация қилишга сарфланаётган ресурсларни оқилона тақсимлашга эришилган;
ҳаракат шароитини баҳолашда “автомобиль-йўл-транспорт оқими-ҳаво-иқлим шароити” комплексидан келиб чиқиб тизимли ёндашишАвтомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда жорий этилган (Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/3440-5625-сон маълумотномаси). Натижада, соҳа меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб қайта ишлаб чиқилган; 
транспорт оқими максимал тезлигининг ҳаракат жадаллиги ва таркиби, ҳамда оқим зичлигидан келиб чиқиб аниқланган ўзгариш қонуниятлари Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда жорий этилган (Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/3440-5625-сон маълумотномаси). Натижада, транспорт оқими ҳаракат тезлигини ўртача 14-15 км/соатгача оширишга эришилган; 
автомобиль йўллари тармоғининг сифатини автомобилларнинг манзилга етиб бориш интеграл имконияти орқали баҳолаш методи Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда жорий этилган (Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/3440-5625-сон маълумотномаси). Натижада,йўл тармоғининг транспорт-эксплуатацион сифатларини оширилишига ва йиллик транспорт харажатларини 18-22% га иқтисод қилинишига эришилган;
такомиллаштирилган йўл-иқлим туманлаштириш методологияси Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда жорий этилган (Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/3440-5625-сон маълумотномаси). Натижада, автомобиль йўлларининг хизмат муддатини 20% гача оширилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish