Sayt test rejimida ishlamoqda

Баймуратов Баходир Холдаровичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўп функцияли электр ўтказувчан тўқимачилик материалларини яратиш ва уларнинг хусусиятлари”,05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т51.
Илмиймаслаҳатчи: Акбаров Джамал Нугманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп функцияли электр ўтказувчан тўқимачилик материалларини яратиш ва хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
белгиланган электрофизик хусусиятларга эга юқори кучланишли электромагнит ва электр майдонларини сезиларли даражада заифлаштирувчи тўқима ишлаб чиқариш усули яратилган (“Электр ўтказувчан тўқима”, № IAP 05855, 2019 й.);
физикавий-механик ва антистатик хусусиятлари юқори бўлган электр ўтказувчан тўқима ассортименти яратилган;
махсус функционал вазифаларга мўлжалланган тўқимали электриситгичлар яратилиб, техник шартлар ишлаб чиқилган;
электромагнит майдонларидан ҳимояловчи костюм яратилган ва унинг белгиланган эксплуатацион тавсифлари, электрофизик хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган (“Ҳимоялаш кийими”, № IAP 05107, 2015 й.);
электр майдонларидан ҳимоялашнинг юқори коэффициентига эга бўлган электр ўтказувчан пойабзал яратилган (“Электр ўтказувчан пойабзал”, № IAP 03816, 2008 й.).
IV. Ихтирога патенти:Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “Электр ўтказувчан тўқима” (№ IAP 05855, 2019 й.), “Ҳимоялаш кийими” (№ IAP 05107, 2015 й.), “Электр ўтказувчан пойабзал” (№ IAP 03816, 2008 й.)ихтиро учун патентлари олинган. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 25 июлдаги 01-11/1558-сон, 01-11/1559-сон ҳамда 01-11/1560-сон хулосалари.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Белгиланган электрофизик хусусиятларга эга бўлган юқори кучланишли электромагнит ва электр майдонларидан ҳимоялашнинг юқори коэффициентига эга бўлган тўқималарни яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
электр ўтказувчан ипларини тўқиманинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича белгиланган масофада жойлаштирилиб, пилтали юқори ўтказувчан қисмлардан ташкил топган махсус тўқима ишлаб чиқариш технологияси “Rihsitillo gazmol servis” ХКда  жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси). Натижада,  махсус тўқимани СТБ-180 тўқув дастгохида ишлаб чиқариш технологияси  яратилиб, тўқима ассортименти кўпайишига эришилган; 
барқарор антистатик хусусиятларга эга бўлган тўқима намуналари таркибига танда ва арқоқ бўйича бир-биридан турли масофаларда электр ўтказувчан ипларни киритиш йўли билан полотно ўрилишидаги тўқимани   ишлаб чиқариш “SHAMS” ХК корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси). Натижада, танда ва арқоқ йўналиши бўйича электр ўтказувчан ипларни жойлаштириш тўқиманинг ҳаво ўтказувчанлигини 23% кўпайишга, узилиш кучини 11,5%га ортишига ва белгиланган антистатик хусусиятли тўқима олиш имкониятига эришилган;
танда йўналишида 2-3 мм оралиқда ҳамда арқоқ бўйича 100% электр ўтказувчи иплар жойлаштирилиб олинган тўқима пойабзал ишлаб чиқарувчи “НАФИС” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси). Натижада, пойабзалнинг хизмат кўрсатиш муддатини 2 баробарга кўпайиш имкони яратилган;
танда ва арқоқ йўналиши бўйича 200±10 мм масофада  электродлар жойлаштирилган махсус тўқимани ишлаб чиқариш технологияси “MITTI” корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси).Натижада, ҳимоялаш тўқима ассортиметини митти мокили  тўқув дастгоҳда ишлаб чиқариш ҳамда тўқиш тезлигини 11% га ошириш имконияти яратилган.
танда ва арқоқ бўйича белгиланган масофада электр ўтказувчан ипларни тўқимада жойлаштириш учун маневрли тандалаш усули “APITEKS” корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси).Натижада, ҳимоялаш тўқимасини эгилувчан рапирали тўқув дастгоҳида ишлаб чиқариш ҳисобига ип узилишлари сонини 23%га камайишига, дастгоҳ тезлигини 25% ошишига эришилган.
турли миқдорда электр ўтказувчан ва синтетик иплардан маиший тўқималар ишлаб чиқариш  усули “AKROTEKS” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 04/18-2617-сон маълумотномаси). Натижада, синтетик иплардан антистатик тўқималар ишлаб чиқариш имконияти яратилган, дастгоҳнинг энергия сарфи 15%га камайишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish