Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Ўткир Илашовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республиканинг жанубий ҳудудларида пироплазмидозларнинг эпизоотологияси ва даволаш профилактика чора-тадбирлари”, 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.(DSc)/V15.
Илмий маслаҳатчи: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Мавлонов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг жанубий ҳудудларида (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари кесимида) қорамоллар пироплазмидозларининг (пироплазмоз, тейлериоз, бабезиоз) эпизоотик ҳолатини аниқлаш, таҳлил қилиш, касалликларни даволаш ва профилактика қилишнинг самарали услуб ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор республикамизнинг жанубий ҳудудларида қорамоллар пироплазмидозларининг тарқалиш даражаси аниқланган ва таҳлил қилинган;
пироплазмидоз касалликларини тарқатувчи каналарнинг фаунаси ҳамда касаллик қўзғатувчи паразитларнинг патогенлик хусусиятлари ва мавсумий динамикаси аниқланган;
пироплазмидозларни даволашда маҳаллий дори воситаси диамидин препарати ишлаб чиқилган ва пироплазмидозларни даволашдаги самарадорлиги аниқланган;
республикамизга хорижий давлатлардан олиб келинган антипротозой препаратларнинг қорамоллар пироплазмидозларини даволашдаги самарадорлиги аниқланган;
Поликарб-Уз препаратининг пироплазмидозларни профилактика қилишда юқори самарадор восита эканлиги тажрибаларда исботланган;
қорамоллар пироплазмидозларини олдини олишда Поликарб-Уз препаратининг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республиканинг жанубий ҳудудларида пироплазмидозларнинг эпизоотологияси ва даволаш-профилактика чора тадбирлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
«Қорамолларнинг пироплазмоз ва тейлериозини даволаш усули» (№IАР 04606 Тошкент 2012 йил); «Қорамоллар пироплазмозини профилактика қилиш усули» (№IАР 04607 Тошкент 2012 йил) ишланмалари учун Интеллектуал Мулк Агентлигининг Ихтирога патентлари олинган. Бунда пироплазмидозлардан келаётган иқтисодий зарарнинг 90-95% гача олдини олишга эришилган;
«Қорамоллар қон-паразитар касалликларига қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг замонавий услуб ва воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02/23-313-сон маълумотномаси). Натижада қорамолларни ушбу касалликлардан етарли даражада сақлаб қолиш ва касалликлардан 80-90% гача соғломлаштириш имконини берган;
«Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларига қарши курашиш тўғрисида қўлланма» номли қўлланма тасдиқланган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02/23-313-сон маълумотномаси). Натижада қорамоллар қон-паразитар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган;
«Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига қарши ветеринария дори воситаси – Поликарб-Уз ни қўллаш бўйича йўриқнома» ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02/23-313-сон маълумотномаси). Бунда сарфланган 1 сўм харажатга 8,9 сўм иқтисодий самара олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish