Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal95.
Илмий раҳбар: Қаҳҳорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна фалсафа фанлари доктори, профессор; Шодиев Рустам Тохирович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятни илмий бошқарида ижтимоий-маданий технологияларнинг устуворлик категориясининг илмий-фалсафий жиҳатларини асослаб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-маданий технологияларнинг жамиятни илмий бошқаришда халқ билан мулоқот воситаси сифатидаги аҳамияти гипотетик-дедуктив метод орқали исботланган;
жамиятни илмий бошқариш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда ижтимоий-маданий технологияларнинг инновацион моделининг миллий-маданий йўналишдаги самарадорлиги  асосланган;
раҳбар кадрларнинг ижтимоий-маданий технологияларидан бошқарув жараёнида фойдаланиши халқ билан мулоқотнинг рационаллик омили эканлиги далилланган;
аҳоли турли қатламлари ўртасидаги мулоқотда ижтимоий-маданий технологияларни тартибга солувчи-бошқарув функциясига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрнига оид олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари: 
ижтимоий-маданий технологияларнинг жамиятни илмий бошқаришда халқ билан мулоқот воситаси сифатидаги аҳамияти, илмий-назарий хулосалари Фарғона давлат университетининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган «Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви» мавзусидаги ОТ-Ф1-100 рақамли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июлдаги 89-03-2788-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишда халқнинг сиёсий фаоллигининг ошиши, технократик тафаккурнинг шаклланиши, ижтимоий-маданий фаолиятнинг такомиллашишига хизмат қилган; 
жамиятни илмий бошқариш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда ижтимоий-маданий технологияларнинг инновацион модели эканлигига оид ғоялар Республика маънавият ва маърифат Кенгаши маркази маънавий-маърифий ишлар фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус курснинг “Жаҳолатга қарши маърифат” номли ўқув қўлланмасининг “Ижтимоий маданият” ва “Жамият тараққиётининг технологик босқичи” деб номланган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат Кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 19 сентябрдаги 02/09-1285-сон далолатномаси). Тадқиқот натижасида узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг амалиётга жорий этилиши ҳамда “Беш ташаббус” лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
раҳбар кадрларнинг ижтимоий-маданий технологияларидан бошқарув жараёнида фойдаланиши халқ билан мулоқотнинг самарадорлик омили эканлигига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг 2019 йилга мўлжалланган “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган илмий-амалий тадбирларни ташкил қилиш, услубий тавсиялар, дастурлар ҳамда қўлланмалар яратиш банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 16 сентябрдаги 04-13/4231-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбар кадрларнинг дунёқарашида ижтимоий-маданий технологиялар нафақат билим эгаллаш балки халқ билан мулоқот воситаси эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
аҳоли турли қатламлари ўртасидаги мулоқотда ижтимоий-маданий технологияларнинг тартибга солувчи-бошқарув функциясидан фойдаланишнинг хавфсизлик омили сифатидаги амалий аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни ташкил этишда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 9 октябрдаги 04-13/1931-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар ижтимоий-маданий технологиялардан конструктив мақсадларда фойдаланиш маҳаллада яшовчи фуқароларнинг ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish