Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжамбердиев Хуршидбек Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда ижтимоий – сиёсий жараёнлар тарихи (1970 – 1991 йиллар) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tar102.
Илмий раҳбар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD. DSc. 03/30. 12.2019. Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обламуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Пасилов Баҳодир Абдуллаевич, тарих фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ХХ аср 70-91 йиллардаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг моҳияти ва хусусиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XX аср 70-80 йилларида собиқ компартиянинг Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётни ривожлантиришга қаратилган сиёсати жамиятда коррупция, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини, ижтимоий муаммоларнинг янада чуқурлашувига замин яратганлиги, мустабид тузум мафкураси ўз моҳиятига кўра маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишдан манфааатдор эмаслиги исботланган; 
Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам собиқ Иттифоқда охирги ўринлардан бирини эгаллаб, пахта яккаҳокимлиги республика иқтисодиётини, буткул издан чиқариб, ишлаб чиқарилаётган пахта маҳсулоти адолатсиз нарх сиёсати туфайли ижтимоий-иқтисодий аҳвол йилдан-йилга оғирлашиб борганлиги, шунингдек, томорқа ерларининг камайиши қишлоқда ишсизлар сонининг кўпайишига олиб келиб, пировардида ижтимоий-сиёсий инқироз учун замин етилиб келаётганлигини англатганлиги асосланган; 
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 80 йиллар ўрталарида собиқ иттифоқ раҳбариятининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришга қаратилган “қайта қуриш” сиёсати оқибатида республика ҳаётида танглик ҳолати чуқурлашиб, халқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлаб чиқариш самарадорлиги, айниқса, аҳолининг турмуш даражаси муттасил равишда пасайиб борганлиги далилланган;
Марказ томонидан махсус уюштирилган “пахта иши”, “ўзбеклар иши”  Ўзбкистон жамиятида  қонунбузарликлар, ўзбек халқининг шаъни ва иззат нафсининг қўпол равишда топталиши, республикада миллатлараро зиддиятларни янада кескинлашиши, охир-оқибат ҳукмрон мафкура ва мустабид тузум инқирозига олиб келганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқининг тоталитар коммунистик ғоя, “турғунлик” сиёсати ва яккаҳоким партия томонидан асоратга солиниши, халқнинг миллий мустақиллик учун кураши каби янги таҳлиллар ва хулосалардан қуйи партия ташкилотларининг маънавий-маърифий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 9 апрелдаги 01-193-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари миллий ғояни тарғиб қилиш ва шу асосда ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда XX асрнинг 70-80 йилларида кескин тус олган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, жамиятда инсон хуқуқ ва эркинликларининг чекланиши, иқтисодий ҳаётда муаммоларнинг юзага келиши, аҳоли турмуш даражасининг ёмонлашувига доир олинган илмий натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган тарғибот дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 26 июндаги 01/021-839-19-сон маълумотномаси). Материаллар аҳоли маънавиятини юксалтириш, айниқса, ёшларда тарихий онг ва дунёқарашини шаклантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари мазмунини оширишга имкон берган;
тадқиқотнинг ХХ аср 70-80 йилларида Ўзбекистондаги миллатлараро зиддиятларнинг юзага келиши, Фарғона ва Ўш воқеалари асл моҳиятини янги материаллар ва қарашлар асосида тахлил этиш орқали ўрганилган муаммо бўйича ишлаб чиқилган назарий хулосалардан Қўмита қошидаги миллий – маданий марказларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда иштирокини янада кучайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 
01-09-1916-сон маълумотномаси). Қўлланилган илмий натижалар миллий-маданий марказлар фаолияти билан боғлиқ турли миллат вакилларининг маданият фан ва таълимни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлигини ёритишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish