Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазова Юлдуз Музаффаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда таълим фалсафаси», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal237.
Илмий раҳбар: Файзиходжаева Дилбар Иргашевна фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Рустам Шодиев фалсафа фанлари доктори, профессор;         Дўстмурод Норқулов фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда таълим фалсафасининг ривожланишига таъсир кўрсатган назарий омилларни ўрганишга қаратилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон жадидларининг таълим дастури, таълимни идрок этиш орқали ўрганиш зарурияти  танқидий таҳлил методи орқали исботланган; 
Туркистон таълим тизимида намоён бўлган гендер тенглиги хусусан, хотин-қизларни илмга жалб қилиш ва уларни жамиятда ўз ўрнини белгилаш борасидаги ислоҳотларининг зарурати асосланган;
Туркистон таълим тизимида диний ва дунёвий илмларнинг уйғунлиги, ўша даврда жадидларнинг динга муносабати, мактаб ва мадрасаларда таълим бериш тизимини дунёвий илмлар бериш асосида ислоҳ қилиш тамойиллари далилланган;
Туркистон таълим концепциясини, тарихий илмий меросини ўрганиш асосида ҳозирги кунда ёшларни замонавий илмларни эгаллашга жалб қилиш, таълимни мақсадли йуналтиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда таълим фалсафасини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон жадидларининг таълим дастури, тамойиллари, мақсади ва вазифаларига оид хулосалардан ёшларни жадидлар маърифий меросининг илмий аҳамияти билан яқиндан таништиришга бағишланган  тадбирларни ўтказишда фойдаланилган.  (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 4 июлдаги 04-13/3072-сон маълумотнома. Натижада, тадбир иштирокчиларининг Туркистон жадидларининг таълим дастури, тамойиллари, мақсади ва вазифалари юзасидан илмий-назарий билимларини оширишга эришилган;
жадидларнинг гендер тенглиги бўйича қарашлари, Ўзбекистонда хотин-қизларни илмга жалб қилиш ва уларни жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (570RAS1002-Enhancing Girls' and Women's Right to Quality Education through Gender Sensitive Policy Making, Teacher Development and Pedagogy in South, Southeast, and Central Asia) “Гендер таълим” мавзусидаги халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги №89-03-4824-сон маълумотномаси). Натижада, жадидларнинг гендер тенглиги бўйича қарашлари Ўзбекистонда хотин-қизларни илмга жалб қилишга хизмат қилган;
Туркистон жадидларнинг дин ва дунёвийлик  уйғунлиги концепциясидан Ўзбекистонда диний бағрикенгликни таъминлашдаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан “Жаҳон фалсафаси қомуси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2019 йил 4 июлдаги №14-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда ёшлар ўртасида диний бағрикенгликни шакллантиришнинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Туркистон жадидларнинг таълим концепциялари, тарихий илмий меросини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълим мактабларда вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш” бўйича лойиҳасининг ижроси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2019 йил 27 декабрдаги 01/11-01/01-2696-сон маълумотномаси). Натижалар халқ таълими тизими ўқувчиларини жадидлар илмий мероси билан яқиндан таништиришга ҳамда давлат идоралари ва жамоатчилик институтларини таълим тизими бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish