Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинов Абдулвоҳидхон Орифхўжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махдуми Аъзам Косонийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг аҳамияти», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2018.1. (PhD) Fal162.
Илмий раҳбар:  Ҳошимхонов  Мумин, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори.                                         Зохидов Абдуқодир, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Махдуми Аъзам илмий-маънавий мероси, ундаги ижтимоий-ахлоқий ғояларнинг баркамол авлодни инсонпарварлик тамойили асосида тарбиялашдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
Марказий Осиёдаги ХV ва ХVI асрлар маънавий, иқтисодий, сиёсий таназзули даврида Маҳдуми Аъзам тасаввуфий мероси мисолида нақшбандия тариқатига хос, маънавий ривожланишда муҳим уч қоида «ихвон – макон – замон» тушунчаларига «хон» қоидасини жорий этиб, ижтимоий ҳимоя тизимида адолат тамойилини киритгани исботланган; 
Марказий Осиё тарихида Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий таълимотидаги сиёсат, давлат, адолат, ахлоқ масалалари Маҳдуми Аъзамнинг «Зубдат ус-соликин ва танбият-ус – салотин» асарида ижтимоий гурухларни консенсус – муросага келтириш принципини ривожлантиргани ҳамда янги даражада талқин қилгани далилланган; 
Махдуми Аъзамнинг «Одоб ус-соликин» ва «Ганжнома» асарларидаги тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, гуманистик қадриятларни асраш, билим олишга интилиш ғояларининг тасаввуфдаги «Тавҳид», «Ҳақ», «Руҳ», «Қалб» тушунчалари билан уйғунлиги аниқланган;
Махдуми Аъзам ижтимоий-ахлоқий қарашларида марказий ўрин эгаллаган инсонпарварлик, бағрикенглик, ватанпарварлик ва масъулиятлилик тўғрисидаги ғоялари ёш авлодни баркамоллик руҳида тарбиялашда муҳим тамойиллар эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Махдуми Аъзам маънавий мероси ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрнини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Махдуми Аъзам Косоний маънавий меросида ижтимоий-фалсафий, илмий-маданий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, дидактик-таълимий ва маърифий қарашларининг илдизлари шахс ва жамият, ижтимоий адолат ва тенглик, бағрикенглик, оила ва никоҳ масалаларига оид илмий хулосаларидан Жиззах вилояти «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказидаги 46-11/50 рақамли «Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш» мавзуидаги грант лойиҳасининг «Ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни тизимли таҳлил этиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш» деб номланган 2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-926 сонли маълумотномаси). Бу эса «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси»да ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамоатчилик назоратини олиб боришнинг самарали механизмларини ва амалиётини ривожлантиришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг ҳаёт йўли, ижодининг ўзига хос хусусиятлари, нақшбандия тариқатининг ривожлантиришдаги илмий-амалий фаолияти, илмий асарларининг аҳамияти, ижтимоий-ахлоқий қарашларининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб берувчи материаллар, аллома асарларининг намуналари (қўлёзмалар), мутасаввиф мероси ҳақидаги илмий хулосалари Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ва унинг филиалларида экспозицияларнинг экскурсия матнларини ва музей фондини янги маълумотлар билан бойитиш асосида Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида амалиётга тадбиқ этилган. (Маданият вазирлигининг 2017 йил 27 октябр-даги 01-11-08-5280 – сонли маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот натижалари Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Ҳужжатлар ва фонотека” фондини бойитган;   
Махдуми Аъзамнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий-тарбиявий ғоялари асосида ҳосил қилинган хулоса ҳамда ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялардан Наманган вилоятида ташкил этилган «Миллатлараро тотувлик юксак қадрият», «Бир оилада эзгу мақсадлар сари» дастури сценарийсини тузиш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 25 августдаги 03/04-1156 сонли маълумотномаси). Натижада талабалар, ёшлар ва аҳоли онгида миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, қўшни халқлар билан миллий ва диний аҳиллик, толерантлик каби миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга замин яратилган.
инсонпарварлик, бағрикенглик, ватанпарварлик ва масъулиятлилик тўғрисидаги ғоялари асосида ишлаб чиқилган маънавий баркамол инсонни шакллантиришга йўналтирилган илмий натижалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасидаги  ёшларни ижтимоий барқарорликка таҳдид солаётган иллатларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялашга оид  вазифани амалга оширишга йўналтирилган ижтимоий лойиҳалар сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2020 йил 25 сентябрдаги 04-13/2368 сонли маълумотномаси). Натижалар ёшлар ўртасидаги маънавий-ахлоқий инқироз тамойиллари, мафкуравий таҳдидларга қарши маърифий кураш, аждодлар маънавий меросини кенг тарғиб қилишга бағишланган чора-тадбирларни мазмунан бойишига, ёшлар ахлоқий маданиятини шакллантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish