Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзиев Зубайдилло Ибодиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужвирий таълимотининг антропологик ва гносеологик асослари», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal73.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Шодиев Рустам Тоҳирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳужвирий таълимотидаги антропологик ва гносеологик қарашларни илмий-назарий жиҳатдан ҳозирги давр учун муҳим бўлган масалаларни аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳужвирийнинг гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси, мутасаввифнинг тасаввуф ва илк тасаввуф тариқатлар назариётчиси эканлиги, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссасига алоқадор билиш фаолиятига, тасаввуф тарихини ёритишга, ҳадисларнинг рационал шарҳига, ислом ҳуқуқини асослашга оид жиҳатлари исботлаб берилган; 
Ҳужвирий илмий меросининг «соф инсон» – янги ирфоний фаол шахс моделини шаклланишига олиб келган таълимотидаги инсон камолотига тўсиқ бўлиб ҳисобланган мадар – лой, кадар – лойқалик ва ўн бир босқичли ҳижоблардан қутулиш орқали сафо – софликка эришиш каби тасаввуфий тушунчаларнинг экзистенциал моҳияти очиб берилган; 
Ҳужвирий комил инсонга мутлақ мукаммал реаллик сифатида ёндашиб, ушбу муаммо ечимида инсон борлиғига алоқадор ақл, руҳ, қалб, нафс тарбияси ва жисмоний ривожланиш концепциясини илгари сурганлиги методологик ёндашув орқали асосланган;
Ҳужвирийнинг «Кашф ул махжуб» асаридаги илм ўрганиш, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал бирлиги ҳамда масъулиятлилик ҳақидаги ғоялари ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда муҳим тамойиллар эканлиги мантиқий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳужвирий таълимотининг антропологик ва гносеологик асосларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ҳужвирий илмий меросидаги «соф инсон» – янги ирфоний фаол шахс моделини шаклланишига олиб келган таълимотининг тасаввуфий-фалсафий моҳияти, мутасаввиф таълимотига асосланган инсоннинг тана, руҳ, нафс ва қалб тарбияси орқали маънавий-жисмоний ривожланиш концепцияси каби илмий-назарий хулосаларидан 44-20/60 рақамли «Бухоро ҳунармандчилиги дунё нигоҳида» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 89-03-2732-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалиши, мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ва фалсафий мушоҳадасининг кенгайишига эришилган; 
Ҳужвирийнинг гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси, мутасаввифнинг тасаввуф ва илк тасаввуф тариқатлар назариётчиси эканлиги, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссасига алоқадор жиҳатлари тўғрисидаги илмий хулосалари ва янгиликларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Тасаввуф илми мактаби» ҳамда Мир Араб олий мадрасаси талабалари учун «Тасаввуф назарияси», «Тасаввуф» курсларидан ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 2020 йил 22 июлдаги 3976-сонли маълумотномаси). Натижада Ҳужвирийнинг  тасаввуф ва илк тариқатлар назариётчиси эканлиги, мутасаввифнинг тасаввуф гносеологияси, рационал ва иррационал билишнинг алоқадорлиги билан боғлиқ бўлган назарий хулосалар чиқаришга эришилган; 
«соф инсон» – янги ирфоний фаол шахс моделининг моҳияти ҳақидаги маълумотлар ва илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларида, каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2020 йил 19 майдаги 02/130-сонли маълумотномаси). Натижада ёш авлодда ислом дини ва тасаввуф тўғрисида, ислом дини ниқоби остидаги бузғунчи диний-экстремистик оқимларнинг соф исломдан йироқ эканлиги борасида кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
«комил инсон», «соф инсон» каби камолот даражасигача юксалиши масаласи, комил инсон концепцияси, ўзликни англаш, илм ўрганиш, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал каби илмий янгиликлар, амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўтказилган «Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!» шиори остида ўтказилган тадбирларнинг сценарийларини тайёрлаш ва амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 9 июлдаги 02/07-640 сонли маълумотномаси). Натижада жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, маънавий барқарорликка эришиш каби профилактик тадбирларда юқори натижаларга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish