Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Гулара Атахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришда аралаш таълимдан фойдаланиш методикаси (ўзбек тили машғулотларида “Savodxon” электрон-таълим ресурслари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1431.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юлдашева Шахло Шукурлаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳитдинова Хадича Сабировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабажанов Фархад Курбанбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини аралаш таълим воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш методикасининг назарий жиҳатлари анъанавий ва электрон таълим интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришга мос ўқув-методик таъминоти аралаш таълим тамойилларига (аниқ назарий маълумотларга асосланиш; таълим олувчилар ва таълим берувчи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик; таълимнинг шаффофлиги) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган; 
ўзбек тили ва ўзбек адабиёти намуналари жамланган модуллар ўқув материалларини танлаш мезонлари (лексика ва грамматикадаги бўшлиқларни аниқлаш, қардош тилларнинг муштарак хусусиятлари, адабий ўқиш материали), “Ҳазил диктант” ва фольклоротерапия каби усуллар воситасида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришда аралаш таълимдан фойдаланишнинг танишув, ижодий қисм, баҳолаш босқичлари, ўзбек тилини билиш даражасини халқаро мезонлар асосида баҳолаш технологиялари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. 
Ўзбек тили машғулотларида бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришда аралаш таълимни татбиқ қилиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек тилини ўқитиш методикасининг назарий жиҳатларини анъанавий ва электрон таълим интеграцияси асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар олий таълим муассасалари ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-522-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф бўлажак педагогларда лингвистик компетенцияларни шакллантириш жараёнига аралаш таълимни самарали татбиқ этиш имконини берган; 
бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришда аралаш таълим тамойилларига устуворлик берилган ўқув-методик таъминоти Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази фаолиятида фойдаланилган (Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 19 мартдаги 30/13-3-сон маълумотномаси). Натижада, давлат ташкилотларининг бошқарув ходимлари, мутахассислари, ўзбек тилини амалий жиҳатдан ўрганувчилар учун ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилган;
ўзбек тили ва ўзбек адабиёти намуналари жамланган модуллар ўқув материалларини танлаш мезонлари (лексика ва грамматикадаги бўшлиқларни аниқлаш, қардош тилларнинг муштарак хусусиятлари, адабий ўқиш материали) “Ҳазил диктант” ва фольклоротерапия каби усуллар воситасида такомиллаштиришга доир таклифларидан ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тилини ўқитишда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1152-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф фан мазмунининг бойишига хизмат қилган; 
бўлажак педагогларнинг лингвистик компетенцияларини шакллантиришда аралаш таълимдан фойдаланишнинг танишув, ижодий қисм, баҳолаш босқичлари, ўзбек тилини билиш даражасини халқаро мезонлар асосида баҳолаш технологиялари бўйича таклифлари “Savodxon” мобиль иловаси, “Imlo qoidalarini o‘rganamiz” электрон ўқув нашри мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1151-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф таълим олувчиларнинг ўзбек тилида гапириш, тинглаш, ўқиш ва ёзиш кўникма-малакаларини назорат қилиш, баҳолаш ва ривожлантириш имкониятини оширган ҳамда хориждаги ватандошлар, чет эллик мутахассисларга ўзбек адабий тили меъёрларини онлайн ва оффлайн ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish