Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамединходжаев Улуғбек Руслановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик» 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu123.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳузуридаги DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович,юридик фанлари доктори, доцент; Умарханова Дилдора Шарипхановна,юридик фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий нормаларни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро муносабатларнинг турли соҳаларидаги интеграциялашув жараёнларининг кучайиб бораётганлиги шароитида стратегик ҳамкор хорижий давлатларнинг жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликка киришиши учун зарур бўлган қоидалари, пенетенциар тизимлари ва халқаро хамкорликни такомиллаштириш тамойиллари асослаб берилган;
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ваколати асослантирилган;
жиноятчиликка қарши курашиш доирасида халқаро ҳамкорлик қилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатини белгилаш асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фавқулодда ҳолат, алоҳида давр ва террорчиликка қарши операцияларда хавфсизликни таъминлашдаги ҳамкорлик йўналишлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик, уни тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликка киришиш учун зарур бўлган қоидалар, пенетенциар тизимлар ва халқаро хамкорликни такомиллаштиришга доир концептуал ғоя ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий техник институтининг «Жазони ўташ режимини ташкил этиш (Юриспруденция)» мутахассислиги курсантлари учун «Жиноят ижроия ҳуқуқи» дарслиги (XIV-Боб. Хорижий давлатларнинг пенитенциар тизимлари)да ўз ифодасини топган(Олий ва ўрта ахсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи). Натижада, ушбу мутахассислик бўйича таълим олаётган курсантларнинг, юриспруденция таълим йўналишидаги тингловчи ва талабалар, магистрант ва амалиёт ходимларининг билим, ўқув ва кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган;
жиноятчиликка қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорлик йўналишларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ваколатига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 24 июндаги 06/1-05/1722 вх-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 24 июндаги 06/1-05/1722 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
халқаро ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фаолият йўналишларини белгилашга оид таклифлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизмида халқаро хамкорликни ташкил этиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизмида халқаро хамкорликни ташкил этиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Йўриқнома»нинг 1-боби 3-бандида ва 7-иловасини ишлаб чиқишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2020 йил 2 июндаги2290-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар  жиноятчиликка қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish