Sayt test rejimida ishlamoqda

Шапулатов Уткиржон Мухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдойнинг замбуруғли касалликларига чидамлилигини оширувчи табиий ва синтетик индукторлар», 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/В357. 
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/05.06.2020.В.91.03.
Расмий оппонентлар: Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Микробиология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буғдойнинг замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширувчи ва Fuzarium замбуруғи касаллигига самарали таъсир этувчи индукторлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғдойнинг ўсиши ва ривожланиш босқичларида ҳамда дони таркибини молекуляр-генетик ёндашувлар асосида фузариоз касаллигини келтириб чиқарувчи Fuzarium замбуруғининг F.oxyporium, F.paoe турлари аниқланган;
буғдой ниҳоллари ва донида аниқланилган Fuzarium замбуруғига ГКнинг Тиадиазол, аминотриазол, бензотриазол билан супрамолекуляр ва микроэлементи комплексларининг самарали таъсири аниқланган; 
ГК асосли комплексларни замбуруғли касалликларга қарши таъсир этиш хусусиятлари билан бирга буғдойнинг ташқи таъсир этувчи омилларга чидамлилигини оширишдаги индукторлик хусусиятлари исботланган;
фузариум замбуруғига самарали таъсир этувчи ва буғдойнинг замбуруғли касалликларига нисбатан чидамлилигини оширувчи ГКнинг бензатриазол билан бирга GK-BT супрамолекуляр ва микроэлементли комплекси асосида эса CupraGK ҳамда ТГК асосида CupraTechGK препаратлари яратилган; 
ГК асосли супрамолекуляр (GK-BT) ва ТГК асосли микроэлементли (CupraTechGK) комплексларни фузариум замбуруғига таъсирини молекуляр-генетик таҳлил қилиш асосида буғдойни замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширувчи индуктор сифатида баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Буғдойнинг ўсиши ва ривожланишига ва замбуруғли касалликларига самарали таъсир этувчи индукторлар таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
GK-BT препарати Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Боёвут туманларида ғалла майдонларида буғдойни занг замбуруғидан ҳимоя қилишда Байлетон коммерциал препарати билан солиштириш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 02/021-3915-сон маълумотномаси). Натижада, коммерциал препарат Байлетонга нисабатан замбуруғли касалликлар билан зарарланишни 10–15%гача камайтириш, буғдой ҳосилдорлигини гектарига 6,5–7,0 центрга ошириш имконини берган;
CuproTechGK, ва GK-BT препаратлари ПЗ-2017092765 рақамли “Ширинмия илдизпоясидан ажратилган глицирризин кислотаси асосида буғдойнинг ўсишини мувофиқлаштирувчи, фунгицидлик хусусиятига эга бўлган препарат яратиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада буғдой донларига экишдан олдин ишлов бериш ва вегетатив ривожланиш босқичларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 октябрдаги 89-03-4079-сон маълумотномаси). Натижада, буғдойнинг маҳсулдор поялар сонини 1 метр квадратда назоратга нисбатан 1,21 мартага, ҳосилдорлигини эса гектарига 7,5–8,0 центнерга ошириш имконини берган;
GK-BT супрамолекуляр комплекси С-А-2018-005 “Шўрга чидамли ўсимликлар генофондини бойитиш, сақлаш, репродукция олиш ва ундан ишлаб чиқаришда фойдаланишни йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий лойиҳада ўсимликларни замбуруғли касалликардан сақлаш ва ҳимоя қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-01-4341-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба ва дала майдонларида ўсимлик намуналарини замбуруғли касалликлардан сақлаш ва ҳимоя қилиш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish