Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Мухайё Мирхотамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Трикотаж тўқималарининг янги тузилишларини олиш ҳисобига унинг сифатини яхшилаш ва хом ашё сарфини камайтириш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T106.
Илмий раҳбар:Мукимов Мирабзал Мираюбович, техника фaнлapи дoктopи, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Петросова Лариса Ивановна, техника фанлари номзоди,доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳисобига маҳсулотнинг сифатини яхшилаш ва хом ашё сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган икки қатламли трикотаж тўқималарининг янги ассортимент турлари ва самарали олиш усуллари яратилган;
икки қатламли трикотажда қатламларни бириктириш усулини технологик кўрсаткичлар ва физик-механик хусусиятларга таъсир этиш қонуниятлари аниқланган;
трикотаж машинасини игнадонига бир меъёрда ип беришни таъминлаш мақсадида оралиқ тўплагичли ип берувчи мослама такомиллаштирилган;
мавжуд ва тавсия этилган мосламаларда ип бериш жараёнини барча босқичларида ип таранглиги ўзгаришининг математик модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг қонуниятларининг ечимлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Икки қатламли ва икки қатламли арқоқли трикотаж тўқималарини олишнинг янги самарали усулини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
арқоқли трикотажни олиш усули учунЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган арқоқли трикотажни олиш усули”, № IAP 06000-2019й.). Натижада, трикотаж тўқимаси сифатини яхшиланиши ва трикотаж машиналарининг иш унумдорлигини ошиши имконияти яратилган;
футер-арқоқли трикотажни олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган футер-арқоқли трикотажни олиш усули”, № IAP 06002-2019й.). Натижада, трикотажнинг шаклбарқарорлиги ва иссиқликни сақлаш хоссалари ошган;
ясси игнадонли трикотаж машинасида донали трикотажни олиш усули учунЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Ясси игнадонли трикотаж машинасида тукли тўқима асосида донали трикотажни олиш усули”, № IAP 06139-2020й.). Натижада, чиқиндиларнинг камайиши ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиши ҳамда маҳсулот сифат кўрсаткичларининг яхшиланиши имкониятлари яратилди;
икки қатламли трикотаж олишнинг янги усули учунЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Икки қатламли трикотаж”, FAP 01480-2020й.). Натижада, икки қатламли трикотаж қатламларини ўзаро бирлаштириш қўшимча ип ёрдамида ластикли тўқилиш қатори орқали амалга оширилиши ҳисобига трикотажнинг шакл сақлаш хусусияти ортган;
хом ашё сарфи кам бўлган икки қатламли ва икки қатламли арқоқли трикотаж тўқималарини олишнинг янги самарали технологияси “Flatnit Textile” МЧЖ, “Sedat trikoTashkent” МЧЖ ҚКда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг2020 йил 26 июндаги 04/18-1661-сонмаълумотномаси). Натижада, маҳаллий корхоналарда импорт ўрнини босувчи, шунингдек, экспортга йўналтирилган, хом ашё сарфи 10,7% га кам бўлган ва юқори сифат кўрсаткичларига эга устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish