Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиқулов Шерали Абдусаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нейтрон нурланишининг ядро реакториконструкцион материалларининг иссиқлик- ва электрофизик хусусиятларига таъсири», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси(физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/FM183.
Илмий раҳбар: Байтелесов Сапар Акимович,физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдурахманов  Гулмурза, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Физика-техника институти “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нейтрон нурланишининг ядро реактори конструкцион материаллари САВ-1 ва АМГ-2 қотишмаларининг иссиқлик ва электрофизик  хусусиятларига  таъсир қонуниятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нейтрон флюенсларининг 1016-1020 н/см2оралиғидаСАВ-1 конструкцион қотишмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги радиация таъсири натижасида интерметал фазаларнинг бўлиниши ва САВ-1 қотишмасига легирланган элементларнинг кўпайиши  сабабли  20% га камайиши аниқланган;
САВ-1 ва АМГ-2 қотишмалари учун Дебай  температураларининг 406 К ва 408 Кга тенглиги аниқланган ва бу соф алюминий учун  Дебай температурасига (394 К) яқинлиги кўрсатилган; 
САВ-1 ва АМГ-2 конструкцион қотишмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги  ва Видеман – Франц коэффициентининг1020 н/см2 гача бўлган нейтронлар флюенсига чизиқли бўлмаган боғлиқлиги Гинье-Престон  зонаси кўринишида матрица билан узвий боғланган қўшимча Mg2Si фазалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
нейтрон билан нурлантирилган САВ-1 қотишмасининг электр қаршилиги 290 К дан 500 К гача бўлган температуралар оралиғида кристалл панжарада ҳосил бўлган нуқсонлар туфайли ташувчиларнинг қўшимча сочилиши хисобига ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нейтрон нурланишининг ядро реактори конструкцион материалларининг иссиқлик ва электрофизик хусусиятларига таъсирини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
САВ-1 қотишмасини тез нейтронлар оқими билан 1020 н/см2 гача нурлантирилганда   иссиқлик ўтказувчанлик 20% гача камайиш қонунияти ЎзРФА Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ илмий тадқиқот реакторида  уран-235 нинг максимал ёниш даражасини ва иссиқлик ажратувчи элементнинг максимал рухсат этилган температурасини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йилнинг 4 февралдаги 2/1255-361-сонмаълумотномаси). Натижада,қўлланилиши ядро ёқилғисидаги уран-235 нинг ёниш даражасини  65% гача узайтириш имконини берган;
САВ-1 ва  АМГ-2 конструкцион қотишмалар учун Дебай температураси ва САВ-1 конструкцион қотишмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги ва Видеман – Франц коэффициентини боғлиқлигини аниқлаш бўйича натижалар ФА-Атех-2018-(175+170) рақамли «ВВР-СМ ядро реакторини параметрларини  назорати  ва  ёқилги  даврларини энг кулай шарт-шароитларини методларини ишлаб чикариш» (2018-2020) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йилнинг 4 февралдаги 2/1255-361-сон маълумотномаси). Натижада,ВВР-СМ илмий тадқиқот реактори каналларидаги тез нейтронлар оқимининг зичлигини аниқлаш имконини берган;
290 К дан 500 К гача бўлган температуралар оралиғида нейтрон билан нурлантирилган САВ-1қотишмасининг электр қаршилиги чизиқли бўлмаган ошиши Корея Республикаси Ханоро реакторида фойдаланилган (Корея Атом энергияси илмий тадқиқот институтининг 2019 йилнинг 2 августдаги маълумотномаси). Натижада, нурлантирилган намуналардаги тез нейтронлар флюенсларини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish