Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Хайрулло Наруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг корпоратив секторига капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш”,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.2.PhD/Iqt988.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Қурбонов Жавлон Жўрабекович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади капитал бозоридан иқтисодиётнинг корпоратив секторига молиявий ресурсларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилишда акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштириш гибрид инструментлардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш имконияларини оширишда акциядорлик жамиятлари томонидан жалб қилинган капитал қиймати ўртача тортилган қиймат ва рискни миқдорий баҳолаш усулларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган; 
молиявий инструментдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш усули  қарздорликка хизмат кўрсатиш тавсифидаги харажатларни қисқартириш  омилларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодиётнинг корпоратив секторида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятларига корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида диссертант томонидан ишлаб чиқилиб таклиф этилган, капитал бозорида корпоратив сектор томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
молиявий ресурсларни жалб қилиш самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган услубий ёндашув ва молиявий ресурсларни жалб қилишнинг гибрид усули “Мезонин” молиялаштиришга нисбатан синовдан ўтказиш бўйича таклифи “Kapital sug’urta” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Kapital sug’urta” АЖнинг 2020 йил 5 майдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш тартиби такомиллаштирилган ҳамда молиявий ресурсларни жалб қилишнинг инновацион усули ишлаб чиқилган;
корпоратив сектор томонидан капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилишнинг такомиллашган услубий қоидаларини амалиётда қўллаш орқали суғурта компаниялари фаолиятини молиялаштириш тартиби бўйича таклифи “Kapital sug’urta” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Kapital sug’urta” АЖнинг 2020 йил 5 майдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамияти фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга қўшимча 1200,0 млн.сўм маблағ жалб қилишга эришилган;
“қарздорликка хизмат кўрсатиш харажатлари” омилини ҳисобга олувчи, молиявий воситанинг самарадорлигини ҳисоблаш бўйича такомиллашган формулани амалиётга жорий этишга доир таклифи “Kapital sug’urta” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Kapital sug’urta” АЖнинг 2020 йил 5 майдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, капитал бозори орқали жалб қилинган молиявий ресурслар бўйича хизмат кўрсатиш харажатларининг 10%га камайишига эришилган;
капиталбозоридан қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаларини оптималлаштириш мақсадида масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 22 июлдаги Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 25 августдаги 21/12-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида облигациялар чиқариш талаблари сезиларли даражада енгиллаштирилган ва масъулияти чекланган жамиятларга банк кредитларига муқобил сифатида корпоратив облигациялар чиқариш орқали молиялаштиришни жалб қилиш ва мамлакат молия бозорини ривожлантириш имкониятлари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish