Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Шухрат Зиявитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Кўп тармоқли хўжалик тузилмалари фаолиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш(фермер хўжаликлари мисолида)»,08.00.13 – Менежмент, 08.00.04 –Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.1.PhD/Iqt774.
Илмий раҳбар: Казаков Олим Сабирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Ходжимухамедова Шохида Ибрагимовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳсулотлар ассортименти бўйича маркетинг бошқаруви жараёнига тизимли ёндашишни ривожлантириш ва уни амалга оширишнинг амалий инструментларини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарувнинг вертикал ва горизонтал алоқаларини самарали ташкил этиш имконини берувчи чизиқли-функционал бошқарув тизимидан фойдаланиш асосида кўп тармоқли хўжаликларда иқтисодий фаолият турларини диверсификациялашни кенгайтириш таклифи асосланган;
кўп тармоқли хўжаликларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши тавсифига эга бўлмаган фаолият йўналишларини танлаш бўйича қарорларни кўп мезонли таҳлил қилиш орқали амалга ошириш таклифи асосланган;
кўп тармоқли  хўжалиги таркибида ташкил этилган ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини бошқаришнинг меъёрий-услубий талаблари фермер хўжалиги раҳбарининг малака ва кўникма компонентларини мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган; 
хўжаликларни ташкил этиш ва ривожлантириш натижасида Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулот ҳажми ўзгаришининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп тармоқли хўжалик тузилмалари фаолиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошқарувнинг вертикал ва горизонтал алоқаларини самарали ташкил этиш имконини берувчи чизиқли-функционал бошқарув тизимидан фойдаланиш асосида кўп тармоқли фермер хўжаликларида иқтисодий фаолият турларини диверсификациялашни кенгайтириш таклифиОлий Мажлис Қонунчилик Палатасининг кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолиятига оид қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Аграр ва cув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 04/4-05-167-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилишикўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш,  бошқарув самарадорлигини ошириш ва кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ривожлантириш омиллари ва унинг механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши тавсифига эга бўлмаган фаолият йўналишларини танлаш бўйича қарорларни кўп мезонли таҳлил қилиш орқали амалга ошириш таклифиОлий Мажлис Қонунчилик Палатасининг кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолиятига оид қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган(Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Аграр ва cув хўжалиги масалалари  қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 04/4-05-167-сон маълумотномаси). Мазкур ELEСTRE  усулидан фойдаланишҳудудларда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш ва иқтисодий ривожлантириш имконини бериб, аҳоли бандлигини 21,2 фоизга ошишига олиб келан; 
кўп тармоқли фермер хўжалигини ва унинг таркибида ташкил этилган ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини бошқариш бўйича намунавий йўриқномаданОлий Мажлис Қонунчилик Палатасининг кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолиятига оид қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган(Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Аграр ва cув хўжалиги масалалари  қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 04/4-05-167-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилишиасосида кўп тармоқли фермер хўжалигининг фаолияти тартибга солинди ва 2018-2019 йилларда кўп тармоқли фермер хўжаликлари самарадорлигини 18 фоизга оширишга эришилди;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда самарали бошқариш истиқболларини баҳолаш бўйича берилган таклифлари Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолиятига оид қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Аграр ва cув хўжалиги масалалари  қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 04/4-05-167-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харита”сини тузишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish