Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаназаров Калбай Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Атроф табиий муҳитни радиация таъсиридан ҳуқуқий муҳофаза қилишни такомиллаштириш», 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Yu45.
Илмий маслаҳатчи: Матқурбанов Рашид Жолдасбаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Қорақалпоқдавлатуниверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳузуридаги DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жума Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор; Сафаров Джаҳонгир Исмоилович, юридик фанлар доктори, доцент; Утегенов Онғарбай Дариябаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитни радиация таъсиридан ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида экология соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ёндашуви асосида радиациявий хавфсизликни таъминлашни тартибга солишнинг императив (буйруқ) усули – ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ижтимоий муносабатлар иштирокчисига буйруқ билан таъсир кўрсатиш орқали ва диспозитив усул – ҳуқуқий муносабатларнинг тенг ҳуқуқли томонлари бўлган иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш усуллари билан таснифлаш таклиф этилган;
таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган ёки ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган, ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, ускуналар ва буюмлар – радиациявий манбалар сифатида; ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар – радиоактив моддалар сифатида; фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддаларни– радиоактив чиқиндилар сифатида белгилаш лозимлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган этиб белгилаш ва унинг ваколатларини мустаҳкамлаш асослантирилган;
эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан йўл қўйилган, радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрни атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши лозимлиги ҳамда зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар эксплуатация қилувчи ташкилотга давлат бошқаруви органлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилиши мумкинлигини белгилаш асослаб берилган;
саноат, маиший ва бошқа турдагичиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиш, шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишига оид санкцияларни белгилаш асослаб берилган;
белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш, шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишига оид санкцияларни белгилаш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атроф табиий муҳитни радиация таъсиридан ҳуқуқий муҳофаза қилишни такомиллаштиришбўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Чиқиндилар ва хавфли ашёлар билан муомала қилишни ҳуқуқий тартибга солиш»га доир концептуал ғоя ва таклифлардан  “Юриспруденция” йўналиши талабалари учун “Экология ҳуқуқи”  дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603-243 рақамли гувоҳнома). Натижада, ушбу мутахассислик бўйича таълим олаётган талабалар, магистрантлар, ўқитувчилар, шунингдек табиий ресурслардан махсус фойдаланувчилар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг билим, ўқув ва кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган;
атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар каби  асосий тушунчаларни қўллашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-565-сон «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-68-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган асосий тушунчаларнинг бир хилда қўлланилишига ва  мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
атом энергениясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда махсус ваколатли органни белгилашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-565-сон «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-68-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ва унинг ваколатларини қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишига хизмат қилган;
радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-565-сон «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 50-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-68-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ва унинг ваколатларини қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишига хизмат қилган. Ушбу таклифлар радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга ҳисса қўшган;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик нормаларини кучайтиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-68-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифлар табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 911-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-68-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish