Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазов Хушвакт Карахановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агромелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарали фойдаланиш ва унумдорлигини ошириш”, 06.01.03 − Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/В123.
Илмий маслаҳатчи: Кузиев Рамазан, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Жонибек Бозарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Зокирова Саноатхон Хондомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссаларини, агро-мелиоратив ҳолатини баҳолаш, умумий ва захарли тузлар захирасини аниқлаш, космик тасвир усулларидан фойдаланиб шўрланиш хариталарини яратиш, тупроқ унумдорлигини оширишни илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, суғориладиган, шўрланган ҳудудларнинг, шўрхокланган тупроқларнинг келиб чиқиш генезиси, сабаблари тупроқ ҳосил қилувчи омиллари илмий асосланган;
шўрланиш даражаси ва типлари, тупроқдаги захарли тузлар миқдори ва захиралари аниқланган; 
тупроқларнинг механик таркиби, агрокимёвий, физик-кимёвий хоссалари ва грунт сувларини жойлашиш чуқурлиги, минераллашганлик даражаси ва кимёвий таркиблари аниқланган;
тадқиқотлар ўтказилган тупроқларининг морфологияси, агрокимёвий, агрофизикавий, физик-кимёвий хоссалари ва агромелиоратив ҳолати аниқланган;
калит майдонларида 1:50 000 масштабдаги суғориладиган майдонларнинг шўрланиш, физик-лой миқдори ва грунт суви харитаси тузилган;
қишлоқ хўжалиги соҳасида шўрланишнинг олдини олиш, тупроқ-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишга қаратилган агротехнологик чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган ва тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агромелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарали фойдаланиш ва унумдорлигини ошириш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида: 
«Республика суғориладиган тупроқларининг ҳозирги мелиоратив ҳолати ва уларни яхшилашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар», «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланишга қарши курашишга қаратилган тадбир ва тавсиялар» тасдиқланган ва Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 10 августдаги 03-05-7111-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агро-мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси қонунга асосан ҳаммуаллифликда «Марказий Осиё турли хил тупроқларининг дешифрловчи белгилари» номли маълумотлари учун Давлат патент идораси томонидан №BGU 00085 гувоҳнома олинган;
космик тасвир усулларидан фойдаланган ҳолда 1:50 000 масштабли суғориладиган майдонларнинг шўрланиш, физик-лой миқдори ва грунт суви харитаси тузилган ва жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 10 августдаги 03-05-7111-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агромелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш имконини берган;
Қуйи Амударё ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган шўрланган тупроқларнинг агро-мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан олган маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 20 июлдаги 02/18-15-1425-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштиришда ва уларни парваришлашда агро-технологик, агро-мелиоратив тадбирлар ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
нашр этилган «Ўзбекистон тупроқлари» ўқув қўлланмаси рағбатлантирувчи ўрин, «Тупроқ бонитировкаси» дарслиги бўйича I-даражали диплом, «Тупроқ мелиорацияси» дарслиги, «Ер ресурсларидан фойдаланиш ва ҳимоялаш», «Тупроқни хариталашда космик тасвир усулларидан фойдаланиш» ўқув қўлланмалари (ҳаммуаллифликда) «Ер кадастри ва тупроқ бонитировкаси» ўқув қўлланмаси II даражали, чоп этилган «Ер кадастри асослари», «Тупроқ бонитировкасининг илмий асослари» дарсликлари (якка муаллифликда) бўйича «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» республика танловининг ғолиби Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари ҳамда «Истеъдод» жамғармасининг III-даражали дипломи билан тақдирланган. Ушбу адабиётлар ОТМ бакалвр, магистр ва илмий ходимлар, мутахассислар учун асосий қўлланма сифатида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish