Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Фарход Нормуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори кучланишли электр узатиш линияларининг музлаши оқибатидаги зарарни тадқиқ этиш (Ўзбекистон республикаси Навоий вилояти мисолида)”, 05.05.01 – Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1322.
Илмий раҳбар: Қаршибаев Асқар Илашевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Кудратиллаев Ахматилла Саматиллаевич, техника фанлари номзоди, профессор; Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори кучланишли электр узатиш линияларининг музлаши оқитабида келиб чиқадиган зарарни тадқиқ этиш ва уни бартараф этиш бўйича усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори кучланишли электр узатиш линияларида музли ҳолатларнинг ривожланиш жараёнларини моделлаштириш усули асосида башорат қилиш учун аналитик ифода ишлаб чиқилган;
юқори кучланишли электр узатиш линияларида қор ва муз қопламаларининг ҳосил бўлиш жараёнларини аниқлашнинг математик модели юқори частотали сигнал параметрлари асосида такомиллаштирилган; 
электр узатиш линиялари эксплуатациясининг самарадорлигига музлаш оқибатида етказиладиган зарарнинг таъсирини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
юқори кучланишли электр узатиш линияларидаги симларнинг ёпишқоқлик хусусиятларини камайтирувчи супергидрофоб қоплама ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори кучланишли электр узатиш линия симларининг музлаши натижасида келиб чиқадиган зарарлар ҳамда музлаш жараёнларини бартараф этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
юқори кучланишли электр узатиш линияларининг музлаш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар Марказий кон бошқармасининг станция ва подстанция цехида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2020 йил 27 февралдаги 02-07-04/2624-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон-Бессопан линияси учун сарфланадиган маблағларни бир йилда 173 млн. сўм тежаш имконини берган;
юқори кучланишли электр узатиш линия симларининг ёпишқоқлик хусусиятларини супергидрофобик қопламалар ёрдамида камайтириш усули Марказий кон бошқармасининг станция ва подстанция цехида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2020 йил 27 февралдаги 02-07-04/2624-сон маълумотномаси). Натижада, қишки мавсумларда электр узатиш линия симларининг муз массасини 80% га камайтириш имконини берган;
электр узатиш линия симларининг ёпишқоқлик хусусиятларини камайтирувчи қоплама таркиби Марказий кон бошқармасининг станция ва подстанция цехида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2020 йил 27 февралдаги 02-07-04/2624-сон маълумотномаси). Натижада, бир килограм қоплама учун сарфланадиган маблағларни 9% га тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish