Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуждов Георгий Сергеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация  мавзуси,  ихтисослик  шифри  (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суперионли трифторидларда фазавий ўтиш соҳасидаги ички ҳаракат динамик параметрлари”, 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/FM104.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Сирожиддин Зайниевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.65.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Оксенгендлер Борис Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Маматкулов Шавкат Исроилович, физика-математика фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ички ҳаракатнинг энергетик параметрларини квант-кимёвий ҳисоблаш ва диффузион фазавий ўтишга эга LnF3 нодир ер элементларининг трифторидларида “квазисуюқ” суперион ҳолатни шаклланиш жараёнини моделлаштириш орқали тавсифлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор таркибида 1200 ион ва ўлчамлари 3,5×2,0×2,2 нм бўлган LaF3 СИ кристаллнинг структуараси кристаллар структураси ва хоссаларини ўрганиш учун мўлжалланган яримэмпирик усул (РМ7) ёрдамида ионларни тартибсиз жойлашган LaF3 кристалида СИ ҳолати модели ишлаб чиқилган;   
СИ ва ДЭ фазаларида LaF3 кристалли панжарасида алоҳида турли фтор (F1, F2, ва F3 ионлар) ионлар фаоллашиш ҳаракати  Em энергияси ва тартибсизлаштирилган анион панжара ости Ea  энергияси қийматлари яримэмпирик усулда МОРАС-16 дастурий пакетидан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳамда ёруғлик сочилиши бўйича олинган тажриба натижаларига мос келувчи энергия қийматлари аниқланган; 
илк бор фтор F1 ва F2, F3 фтор ионларининг панжара тугунларидан тугунлар орасига  ДЭ ва СИ фазалари йўналишларида LaF3 кристалл рельеф потенциали профили микроскопик (атомар) модел асосида аниқланган; 
илк бор ДЭ ва СИ фазаларида фтор ионларининг фаоллашиш ҳаракати Em энергияси ва қайта тақсимланиш Ea энергиялари қийматларига LaF3 кристалли намунаси сирт турларини таъсири қонуниятлари олинган;
илк бор LaF3 кристалл намунаси ўлчамларининг қайта тақсимланиш энергияси ва фтор ионлари тебраниш энергияларига таъсири квант-механик ҳисоблашлар ёрдамида ўрнатилган. 
таркибидаги ионлари сони ≈650 та ва ундан кўп бўлган LaF3 нанокластери ва ҳажмий (макро) кристалл учун олинган қайта тақсимланиш ва фаоллашиш энергиялари бир хил қийматларга эга эканлиги кўрсатилган;
илк бор паралел дипол моментлари билан вакант- тугунлар орасида жойлашган анион типли фтор ионларидан ташкил топган кўплаб дефект-диполларига эга “бир йўналишли” қайта тақсимланган нанопанжара тасодифан қайта тақсимланган стурктурали нанопанжаралар энергетик жиҳатдан (1.5-2 марта) фойдали эканлиги квант-механик ҳисоблашлар ёрдамида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суперион трифторидларининг фазавий ўтиш соҳасидаги ички ҳаракатининг динамик параметрларини ўрганиш натижалари асосида:
кристалл намунаси ўлчамларининг энергетик параметрлар қийматига таъсирини ҳисоблашда олинган илмий натижалар, шунингдек сирт эффектининг ион ўтказувчанликка таъсири, “Белгиланган хусусиятларга эга бўлган оптик қопламалар яратиш учун Катта Қуёш печида нанокомпозитли материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” № А14-Ф024 лойиҳаси доирасида қуёш элементлари учун антиқайтарувчи қопламалар яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 6 июлдаги 2/1255-1399-сон маълумотномаси). Натижада, пластик таглик учун ёритиш даражасини 4,7% га ва шиша таглик учун 2,2% га оширишга, шунингдек композит материаллар асосида композицияли ёритиш материалларида қуёш элементларининг ФИК ни оширишга имкон берган;
кристалл намунаси ўлчамларининг энергетик параметрлар қийматига таъсирини ҳисоблаш учун модел ёндашувда олинган илмий натижалар, шунингдек сирт эффектларининг нодир ер элементлари ионлари кўчишининг энергетик параматрлари қийматига таъсири, “Кичиклаштирилган ўлчамли НЕЭ нинг тартибсиз оксидларида, нуқсон тузилиши, уйғотилган ҳолатлар ва УБ-ИҚ диапазонининг нурланиш конверсияси” 3.1485.2017/4.6 лойиҳаси доирасида Gd2O3, Еr2О3 и Yb2О3 қаттиқ жисм матрицаларида бу параметрларни ўрнатиш учун фойдаланилган (Урал федерал университетининг 2020 йил 19 мартдаги 33.05-32/28-сон маълумотномаси). Натижада, янги модел ёндашувдан суперион ҳолатни шаклланишини тушунтиришда фойдаланиш, нодир ер элементларининг оксидлари асосида кичик ўлчамли тизимларни синтезининг энг мақбул режимини ўрнатишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish