Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкарова Мархабо Худайбергановнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек насрида бадиий шартлилик», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil.23.
Илмий маслаҳатчи: Раҳимжонов Нуъмон Каримович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Муродов Ғайрат, филология фанлари доктори; Якубов Исломжон Ахмеджонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги ўзбек насрида намоён бўлган бадиий шартлиликнинг янгича хил ва кўринишлари масаласини тадқиқ этишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шартлиликнинг умуман, санъат асари учун муҳим эстетик категория эканлиги, шунингдек, бадиий асарнинг ҳам муҳим бадиий шарти эканлиги асосланган;
ўзбек мумтоз адабиётида бадиий шартли тасвирнинг романтик, дидактик-реалистик, тасаввуфий рамзий, фалсафий, аллегорик, мажозий, метафорик моҳиятида шартлилик табиати адабий-эстетик категория эканлиги асосланган;
70-йиллар адабий авлоди асарларида киноявий бадиий модус, унга хос восита ва кўринишлар, жумладан, киноявий образ, ниқобли образлилик, пародия, парадокс, танқидий руҳ, сарказм, киноявий муносабатнинг кўпёқламалилиги,  романтик киноявий образ яратиш каби янгича бадиий-услубий изланишлари ҳозирги ўзбек насрида алоҳида муҳим тенденция сифатида шакллангани  аниқланган;
рус адабиётининг улкан сатирик намояндаси Н.В.Гоголнинг “Ўлик жонлар” асарига киноявий тақлидий пародия сифатида яратилган “Эски арава” қиссасидан кўзда тутилган мақсад, ёзувчининг бадиий-ғоявий сўз муддаоси, нияти асослаб берилган; 
ҳозирги ўзбек насрида пайдо бўлган Химер, Жажман, Сизиф неомифолегемалари, умуман, неомиф насрга хос муҳим бадиий-ғоявий жиҳатлар, мифологик образлар яратилишида шарқона исломий ҳамда ғарбона насронийлик асосидаги илғор ижодий анъаналар, улуғвор ғоялар таъсири, оригиналлик масалалари очиб берилган; 
метаформоза ҳодисаси ҳам неомифологик бадиий шартлилик воситаси бўлиб, қаҳрамоннинг бирор деталь орқали (гиёҳ ёки кўзгу) ёки ҳеч қандай воситасиз тўла ҳолда (итга эврилиш) ёхуд қисман эврилишга учраши (чумолилар суҳбатини эшитишга қодир бўлиш, кўз қорачиғининг хонага эврилиши каби) ҳодисаси бевосита жамият ва қаҳрамон руҳиятидаги чуқур таназзулдан дарак бериши исботланган;
“абсурд вазият” ҳамда “абсурд қаҳрамон” талқини орқали юзага келган “ўз ичига беркинган одам”нинг руҳий таҳлили ва талқини муҳим адабий йўналиш сифатида воқеъ бўлгани далилланган;
Ота ва Бўри руҳиятидаги ўхшаш ёки фарқли руҳий нуқталар қиёсланиши, Ёзувчи ва Ўргимчак образларидаги ювошлик ва ўлжабозлик руҳий ҳолати билан боғлиқ, фарзанд тарбияси билан боғлиқ муносабатда туркқишлоқ одамлари ва лўлиларнинг орифона ва жоҳилона каби икки хил қарашини таққослаш натижасида пайдо бўлган ассоциатив образли тасвир эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳозирги ўзбек насри ва унга хос бадиий шартлилик масаласи бўйича олиб борилган тадқиқотлар, олинган илмий натижалар қуйидаги асосда жорийланган:
Бадиий шартлилик муаммосининг рус-европа ва МДҲ давлатлар адабиётшунослигида ўрганилиши, унинг назарий илмий-эстетик асослари, ўзбек бадиий тафаккури тараққиётида бадиий шартлиликнинг диний-мифологик, дидактик, романтик, реалистик, модернистик кўринишлари ва воситалари шаклланиб, ўзгарганлигини аниқлаштиришга доир хулосаларидан ФА-Ф1-ГО40 “Ўзбек адабиётшунослиги қиёсий адабиётшунослик аспектида: таъсир ва типология” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2020 йил 23 июндаги 3/1255-1301-сонли маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек насрида реалистик анъанавий шартлиликнинг турланиб, мазмунан ҳамда шаклан бойиб, киноявий, неомифологик, ассоциатив, рамзий-модернистик шакллари вужудга келгани, ҳозирги ўзбек насрида киноявий (Э.Аъзам, А.Аъзам, Ш.Бўтаев, Н.Рауфхон), неомифологик (Ш.Бўтаев, Х.Дўстмуҳаммад, Н.Нормат, Н.Эшонқул), рамзий-модернистик (Х.Дўстмуҳаммад, Н.Эшонқул, Ш.Бўтаев, У.Ҳамдам), ассоциатив (И.Султон, Б.Қобул, У.Ҳамдам) бадиий шартлилик зоҳир бўлгани асосланган;
бадиий шартлилик аслида ўзбек ва умуман, Шарқ мумтоз адабиётида дидактик реалистик адабиёт сифатида Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Носириддин Бурҳониддин Рабғузий, Алишер Навоий асарларида воқеъ бўлгани хусусидаги хулосалардан  А-1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги  амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3180-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Хамса” достонларидаги метафора, рамз, мажозий тимсол сингари рамзий, фалсафий тасаввуфий бадиий ғояларни ифодаловчи шартли воситалар таҳлили ва уларнинг аҳамияти  грант хулосаларига асос бўлган;
ҳозирги ўзбек насрига хос бадиий шартлилик муаммоси (реалистик, модернистик, киноявий, неомифологик), унинг тур ва кўринишлари, мустақиллик даври ёзувчилари ижодида намоён бўлган шартли-рамзий мажозий услуб, қаҳрамон ва давр муаммоларини ёритишдаги ижодий янгиланишларга доир илмий-назарий қарашлардан АҚШнинг Атланта шаҳридаги Эмори университети Ислом цивилизациясини ўрганиш Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёшунослик кафедрасида Ўрта Осиёлик аёл ёзувчиларнинг дин, оила ва жамиятга бўлган муносабатларини ўрганувчи илмий тадқиқотда фойдаланилган (Эмори университетининг 2019 йил 26 августдаги маълумотномаси). Натижада истиқлол даври ўзбек насрида аёл образининг янги бадиий талқинини ўрганиб, кузатишга имкон яратилган; 
ҳозирги ўзбек прозасида пайдо бўлган янги услублар киноя, рамзий-модерн наср намуналари, бундан ташқари, бадиий шартлилик муаммосининг рус, ўзбек ва бошқа халқлар адабиётшунослигида ўрганилиши каби илмий муаммоларни тадқиқ этишга доир илмий-назарий қарашлардан Озарбайжон Миллий Фанлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институтининг “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлимида озарбайжон адабиётшунослари томонидан фойдаланилган (Низомий номидаги Адабиёт институтининг 2019 йил 14 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, ҳозирги ўзбек ёзувчиларидан Эркин Аъзам, Аҳмад Аъзам, Шойим Бўтаев, Нурилла Рауфхон, Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон, Қўчқор Норқобилларнинг ҳаёти ва асарлари, шунингдек, Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодининг янги архив материаллари асосидаги тадқиқоти илмий манбаларни ўрганишга асос бўлиб хизмат қилган;
ҳозирги ўзбек насрида рамзийлик, метафора, киноя, миф, неомиф рамз ва бошқа муаммоларни ўрганишга оид илмий-назарий хулосалардан Боку давлат университети талабаларига маъруза ва махсус курсларни ўтишда фойдаланилган (Боку Евроосиё университети “Турк ва хорижий ўлка филологияси” факультетининг 2019 йил 9 октябрдаги маълумотномаси). Натижада Озарбайжон олий ўқув юртлари талабаларининг туркий халқлар адабиёти, хусусан, ҳозирги ўзбек насри тўғрисидаги билимлари янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;  
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Адабий жараён”, “Дунё адабиёти”, “Мактублар”, “Бедорлик” кўрсатув ва радиоэшиттириш-лари учун диссертация натижалари бирламчи методологик асос бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” каналининг 2019 йил 6 сентябрдаги 01-14/380-сон; 2020 йил 3 сентябрдаги 04-25-793-сон маълумотномалари). Натижада Э.Аъзам, А.Аъзам, Ш.Бўтаев, Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон, Б.Қобул ижодига хос муҳим бадиийлик хусусиятлари, прозанинг турли жанрларидаги бадиий-услубий ижодий изланишлари ҳақидаги илмий-таҳлилий кузатишлар теле ва радиотингловчиларнинг катта қизиқишига сабабчи бўлган, ҳозирги адабий жараён муаммолари ва масалалари бўйича турли адабий, илмий-маърифий кўрсатув ҳамда эшиттиришлар савиясини янада оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик проза ва адабий танқидчилик кенгашларида тадқиқот натижаларидан унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 01-03-07/1232-сонли маълумотномаси). Янги ўзбек насрига хос тадқиқот натижалари орқали проза кенгашида қилинган йиллик илмий маърузаларнинг изчиллигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish