Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатова Раъно Ҳайдаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилининг дейктик бирликлари», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2014.5.Fil176 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
Илмий маслаҳатчи: Лутфуллаева Дурдона, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор; Хакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилининг ишора бирликларини аниқлаш ва прагматик табиатини очиб бериш, дейктик бирликларни ишора объектига кўра таснифлаш, дейксис ҳодисасини функционал-семантик майдон нуқтаи назаридан ўрганиш, унинг ифодаланиш усуллари ва воситаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тилида дейксиснинг шахс, предмет, замон, макон, белги, миқдор, ижтимоий, эмоционал, пропозитив ва дискурс каби турлари белгиланган, уларни ҳосил қилувчи тил бирликлари аниқланиб, функционал-прагматик хусусиятлари очиб берилган;
дейксис ҳодисаси ўзбек тили бирликлари мисолида ёритилиб, унинг тил ва нутқдаги моҳияти, ишора объектига кўра турлари, нутқ (матн)да ифодаланиш усуллари аниқланган; 
ўзбек тилида дейксиснинг бирламчи (бевосита) ва иккиламчи (билвосита) усулларда нутқий вазиятга кўра ифодаланиши асосланган;
ўзбек тилида дейксиснинг имплицит ифодаланиш усули аниқланиб,  унинг ифода воситалари матнда дейксис турларига яширин ишорани ҳосил қилиши аниқланган;
ўзбек тилида дейксисни ифодаловчи паралингвистик воситалар аниқланган,  уларнинг нутқда асл дейктик бирликлар билан бирга ва алоҳида қўлланганда англашиладиган ишоравий семасидаги фарқли жиҳатлар очиб берилган;
дейксиснинг семантик-функционал майдони яратилган, унинг таркибий тузилмаси белгиланган;
ўзбек тилининг дейктик бирликлари дейксис семантик-функционал майдонига бирлаштирилган, унинг таркибий тузилмаси: ядро ва чегара қисмлар белгиланган;
дейксис функционал-семантик майдони дейксис турлари асосида микромайдонларга ажратилган, дейктик бирликларнинг асл ва вазифадошлик белгисига кўра майдонда жойлашув ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилида дейктик бирликлар тадқиқи илмий натижалари асосида:
феълнинг шахс-сон, замон, нисбат қўшимчалари; эгалик ва айрим келишик аффиксларининг дейктик хусусиятига оид илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-ГООЗ рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1974-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа аффиксларнинг дейктик бирлик сифатида қўлланилиши тўғрисидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган; 
дейксиснинг юзага келиш сабаблари, дейксисга ишора қилувчи лисоний воситалар, турли сатҳ бирликларининг прагматик хусусиятларига оид назарий хулосалардан А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида чоп этилган «Ўзбек тили ва адабиёти» мутахассислиги бўйича магистрлик диссертациясини ёзишга қўйиладиган талаблар (кўриш имконияти чекланган талабалар учун мўлжалланган)» номли услубий кўрсатма ҳамда «2014-2016 йилларда нашр этилган тилшунослик фанларига оид мақолаларнинг қисқача мазмуни» номли кўриш имконияти чекланган талабалар учун мўлжалланган аудио қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 89-03-2917-сон маълумотномаси); Натижада лойиҳа доирасида турли сатҳ бирликларининг прагматик хусусиятларини очиб беришда ушбу диссертация натижаларидан фойдаланиш ижобий самара берди. 
ономастик бирликларнинг матндаги ўрни, уларнинг дейктик вазифаларда келиб нутқ иштирокчиларига муайян объект тўғрисида билвосита ахборот узатишига доир назарий қарашларидан ФА-ИЗ-Г009 рақамли  «Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик тадқиқи» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1974-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ономастик бирликларнинг нутқда дейктик вазифа касб этиши тўғрисидаги янги илмий-назарий қараш билан бойитилган. 
дейктик бирликларнинг нутқда ортиқча такрорларни бартараф этиши, нутқ эгасининг турли коммуникатив мақсадини юзага чиқаришга хизмат қилиши, матн таркибий қисмларининг узвий боғланишини таъминлаши, тил тараққиётида дейктик бирликларнинг ўрни тўғрисидаги талабаларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга оид илмий хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-03-3552-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа тил бирликларининг дейктик хусусиятига оид янги илмий далиллар асосида бойитилган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканалининг «Бедорлик”, “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканалининг 2020 йил 28 сентябрдаги 04-25/835-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар  кўрсатувнинг холис ёндашув асосида тайёрланиши, тилнинг инсон омили билан боғлиқликда ўрганилиши, тил бирликларининг нутқий имкониятлари, инсон онгида ва дунёқарашида тил дунёсининг аксиологик манзарасини белгилашга доир илмий, амалий ва методологик ғояларни кенг жамоатчиликка етказилишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish